3:55

Шартлар

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Фарзанд камолга етказилаётган пайтда камолга етиши йўлидаги энг катта ва мухим жараён бу – унинг тарбиясидир. ФАрзандни џандай џилиб чин дилдан севиш ва уни тартиб-интизомга ўргатишдан аввал бола тарбиялашнинг ўзига хос шартларидан бохабар бўлишингиз керак бўлади. Хозир сизларга ўша шартлардан энг зарурлари хаџида гаплашамиз. Биринчи шарт бу эр-хотин ўртасидаги муносабат. Эр Хотин муносабатлари оилани бошџаришда жуда катта ахамиятга эга. Бундай муносабат ота-онанинг болалари билан бўлган муносабатига жиддий таъсир ўтказади. Ота-она ва фарзанд ўртасидаги мулоџот боларнинг рухан тетиклик даражаси кўп томонлама оила бошлиџлари ўртасидаги муносабатларга бориб таџалади. Фарзанд тарбиясида биринчи галда идрокий ва эмоционал алоџаларни фарџлаш лозим. Баъзи ота оналар болалари билан спорт, биржа, пул топиш, уй-жой каби мавзуларда сухбатлашишни хуш кўрадилар.

Хиссиётлар хаџида умуман гаплашмайдилар. Одатда улар салбий холатларга олиб келувчи џахр-ћазаб каби хис туйћулардан џочадилар. Бундай шахслар ўз турмуш ўртоџларига хам џалбидаги хис туйћуларини очиџ ифода эта олмайдилар. Бошџа ота-оналар эса хиссий алоџалар џилишни ёџтирадилар. Улар џуруџ расмий мулоџотдан тезда зерикади ва ким биландир, кўпроџ умр йўлдоши билан юрагини очиб сўзлашишни хохлашади. Уларнинг ягона маџсади оилавий мухитни џахр-ћазаб, зиддият, ўзаро бегоналашиш каби нохуш хислардан тозалаш бўлади.. Шунинг учун хам улар у мр йўлдошлари билан муносабатни саџлаш учун харакат џилишади. Хуллас оилада мухит џандай бўлса, бола хам шунга кўра шаклланади. Болаларга мехр кўрсатишнинг иккинчи шарти эса – ташаббус ота томондан бўлиши шарт. Эр ва ота оила маъсулиятини бўйнига олмаган оила хаџиџатдан бахтли бўлолмайди. Хотиннинг яъни онанинг оилада ўзига яраша маъсулияти бор, аммо эр хар бир џадамда уни џўллаб џувватлаб турмоћи, унга кўмаклашмоћи лозим.

Хотин хам ўз навбатида эрининг оилавий хаётининг хамма томонларида айниџса рухий муносабатларда уни юз фоиз џўллаши керак. Эр зарурий вазиятларда ундан ёрдамини аямаслиги керак. Бошџача џилиб айтадиган бўлсак, бутун маъсулиятни ўз бўйнига олган ва эри оила ташвишларидан бўйин товлайдиган аёлнинг хаёти тинч осойишта бўлмайди. Эридан мухаббат кўрган аёлгина мўъжизалар яратишга џодир бўлади. Ўзига бахш этилган мехр-мухаббатни турмуш ўртоћига ва фарзандларига минг бора орттирилган холда џайтаради. Бунинг ягона шарти, ташаббус хамиша эр томонида бўлиши лозим. Бунга џодир эркакка хавас џилса арзийди. Оилавий алоџаларнинг ўта мухим эканлиги хаммамизга аён. Буни тўћри тушунмаган, идрок жараёнига ёпишиб олган эр хис туйћуларга бой хотинини тушунишни истамайди. Ўз навбатида хотин хам эрининг совуџ муомалаларини кечирмайди.

Аслида муаммонинг илдизи џаерда?! Эркаклар сиз хаџиџатнинг юзига тик џаранг. Аёллар мех рва мухаббат, ўзининг турмуш ўртоћи хамда фарзандларига мехрибонлик, ћамхўрлик кўрсатиш сохаларида хамиша етакчилик џиладилар. ЭРкаклар эса кўпроџ тавсияларга, маслахатларга суяниб иш кўришади. Улар хар доим ахли аёлининг ёрдамига мухтож бўладилар. Эрлар нафаџат ўз хотинларини хурмат џилиши, хиссий сохада уларга эргашиши, оилада соћлом мухитни яратишда ўз хотинларига ёрдам бериши шарт. Бундай пайтларда эр аёлнинг йўлига тўћаноџ бўлиб туриб олса, аёл мушкул ахволга тушиб џолиши, охир оџибатда унинг рухи бутунлай сўниб џолиши мумкин. АГар эр хамиша хотинини тингласа, кези келганда ундан ўрганса, бундай оилалар кўп йиллар давомида шаклланиб, ўсиб мустахкам бўлади. Бундай оилалар Яратганнинг улућ тухфасидир. Уларга шарафлар бўлсин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top