4:14

Интизомга ўргатиш хақида

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Сиз яџин атрофдан фарзандлар ва ота – оналарнинг муносабатлари хаџида эшитиб турасиз. БУндай пайтларда фарзандларга мехр кўрсатиш хаџида хар ким ўз билганича гапиради. Фарзандга кўрсатиладиган мехр-мухаббат хаџида гаплашиш ёџимли, бироџ фарзандни интизомга ўргатиш хам мухим масала. Аслида мехр-мухаббат кўрсатиш ва интизомга ўргатиш бир-биридан катта фарџ џилмайди. Болани интизомга ўргатишнинг энг мухим палласи бу – ота-она фарзандида “севимли эканман” деган хисни уйћота олиши билан боћлиџ. Ота-она, аввало буни тушуниши керак, аммо шу билангина кифояланиб бўлмайди. Бу энг мухим нарса. Агар сиз фарзандингизга ўз мехрингизни кўрсата олишни билмасангиз, уни интизомга хам ўргата олмайсиз. Фаџат чинакам мехр-мухаббатга асосланган муносабатгинга болани хаёт сўџмоџларидан юџорига бешикаст олиб чиџишга џодир бўлади.

Интизомга ўргатиш нима ўзи? Сухбатимизни давом эттиришдан олдин интизомга ўргатиш хаџида гаплашсак. Тарбия жараёнида бола онги ва характерини ўстириш ваш у орџали уни жамиятнинг фаол аъзосига айлантириш интизомга ўргатиш деб аталади. Интизомга ўргатиш мулоџотнинг барча турларини, шахсий намуна, таџлид џилиш, сўз орџали йўналтириш, ёзма йўриџнома, оћзаки маслахат ва ўйинларни ўз ичига олади. Албатта жазо усули хам бу рўйхатда бор, бироџ уни ноўрин џўллаш ёмон оџибатларга олиб келиши мумкин бўлган бошланћич усул саналади. Самарали бўлиши учун биз уни баъзида џўллашимиз мумкин. Бу ўринда яна шуни таъкидлаб ўтамизки, нотўћри хатти характи учун фарзандимизни жазолаш ўрнига уни тўћри ўйлашга, тўћри фикрлашга, тўћри харакат џилишга ўргатиш мухимроџдир. Агар фарзанд ўзини хаџиџатдан севишларини билса, уни интизомга ўргатиш жараёни осон кечади.

Фарзанд хамиша ота-онасига ўхшагиси, ўзини уларнинг ўрнига џўйгиси келади. Ўзига нисбатан кўрсатилган мехрга жавобан ота-онасини тушуниб етишга интилади. Ота-онасининг истакларини сўзсиз џабул џилади. Бола билан ота-она ўртасида чуџур мехр-мухаббат муносабатлари бўлмаса, бола уларнинг сўзларини буйруџ сифатида џабул џилади, уни ё бажармайди ёки бажарса хам ўта џийинчилик билан ўзи хохламаган тарзда мажбурият юзасидан бир амаллайди. Энг ёмони, бир кунмас бир кун бола ота-она истагига џарши исён кўтариши мумкин. Фарзандингизнинг тарбияси учун сизнинг мухаббатингиз џанчалик мухим эканини англаяпсизми? Биз фарзанд тарбиясининг яна бир мухим омили хаџида сухбатлашмадик. Бу омил фарзанднинг сўзларига диџџат билан џулоџ тутиш, унинг фикрларини тушуниб етишдан иборат. Бола сиз билан фаол мулоџотда бўлиб, уни тўла англаб етишингизни хохлайди. Агар шунга эриша олсангиз, у сизнинг интизомга ўргатишдаги харакатларинизни тўћри џабул џилади.

Уни тинглаб, фирлари билан хисоблашиш фарзанд хохлаган режани амалга ошириш эмас. Озгина фарзандни тинглаб, унинг хис туйћуларига џулоџ тутинг, токи фарзандингизда «ота-онам мени тингламади” , деган фикр пайдо бўлмасин. Уни тушуниб етиш учун нима џилишни биласизми? У гапираётганда хеч бўлмаса унинг кўзларига џараб туринг. Яхшиси џўлларидан ушлаб турсангиз хам бўлади. Бола ўзини тинглаётганингизни билиши билан хамма нарса ижобий томонга џараб бурилади. Унинг айтганларини ўзига такрорлаб берсангиз борми, у учун олам ёришиб кетади. Биринчидан фарзанд сўзламоџчи бўлгандауни диџџат билан тингланг. Иккинчидан фарзанд нотўћри харакат џилганида ота-она ўзини тута билиши лозим. Ота-онанинг фарзанд тарбиялашдаги энг катта душмани бу жиловланмаган хис туйћулар, айниџса ћазабдир. Жиловланмаган хис туйћулар ва ћазаб пайтида айтилган гаплар ёки хатти харакатлардан ота-она кўп афсусланади. Ўринсиз ћазабингизни оила аъзоларингиз доимо хам кўтара олмайди. Буни сезишингиз билан ўринсиз ћазабланишлар сонини камайтиринг. Џандай џилиб дейсизми? Бу хаџида кейинги сухбатимиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top