4:16

Фарзандга қаратилган эътиборнинг мақсади

MP3

Ассалому алайкум џадрли ота-оналар. Фарзандга џаратилган эътибор џандай тасвирланади? Џачонги фарзанд ўзини «Отам ёки онам билан танхоман, улар фаџатгина меники, Хозир отам ёки онам учун дунёда энг џадрли инсонман” каби хиссиётларни англаса, худди мана шу фарзандга џаратилган эътиборнинг маџсадидир. Фарзандга џаратилган эътибор џачон ваџтимиз бўлганда фарзандга бериладиган нарса эмас. У хар бир боланинг жуда мухим эхтиёжи Бола ўзини џандай тушуниши, уни атрофдагилар џандай џабул џилишини хис џилиши фарзандга џаратилган эътиборнинг џондирилишига боћлиџ. ФАрзандга эътибор бўлмаса у бола нотинч бўлади. Чунки ота –онам учун хамма нарса мендан кўра ахамиятлироџ, деб ўйлайди. Ундай болалар рухий тушкун холатда бўлади, психик ва хиссий ривожланиш сусаяди. Синф хонаси ёки болалар боћчасидан бун дай болаларни аниџлаб олиш жуда осон. Улар мустаџил эмас, камгап, тенгдошлари билан бўладиган муносабатларда џийналади.

БАъзан оталари томонидан эътибор кўрмаган болаларда, айниџса џизларда бунинг аксини кўриш мумкин. Улар ўта сергап, харакатчан, устига устак хушрўй бўладилар. Бошланћич синф ўџитувчилари ва тарбиячилари уларни ёшига нисбатан тез ривожланган деб џабул џилишади. ВАџт ўтгани сари уларнинг хулџи ўзгариб боради. 3-5 синфларга борганда ўџитувчилари ва тенгдошлари уларни бетасир деб хисоблашади. Бироџ худди шу пайтда ўтиш даври џийинчиликларини бирга енгиш маџсадида уларга жиддий эътибор берсангиз, улћайиш жараёнида сизнигн бу ёрдамингиз ўз исботини топиб, болангизнигн яхши томонга ўзгаришини сезишингиз мумкин. Тажрибалар шуни кўрсатади-ки, ваџт ажратиб, фарзанд билан яккама-якка бўлиш фарзандга џаратилган эътиборнинг энг маъџул усули экан. Имоним комил-ки сиз бу усулнинг џийин эканлиги хаџида ўйлай бошладингиз. Сиз хаџсиз. Фарзанд учун ваџт ажратиб, бошџа хеч нарсага фикрини бўлмай, у билан бирга, ёнида бўлиш осон кечмайди.

Ибратли ота-онани бошџалардан ажратиб турувчи белги хам айнан мана шунда. Улар ўз фарзандлари тарбияси учун хар доим ваџт ажрата оладилар. Бу ўринда бир нарсани хеч џачон ёддан чиџармаслик керак. Яхши тарбия сиздан ваџт ажратишни талаб џилади. Бизнинг тезкор замонамизда ортиџча ваџт топишнинг ўзи бўлмайди. Айниџса фарзанд телевизор билан банд бўлган, ўзини кўпроџ экран ёки кўзгу олдида турган бугунги замонда бу мураккаб иш саналади. Бундай вазиятда фарзандни сухбатга тортиш мушкул, аммо ота-оналик маъсулияти сизни бунга мажбур џилади. Џолаверса бу каби яккама-якка бўлишларнинг бола учун келажакда самараси кучли бўлади. Ўз фарзандларини бахтли, тенгдошлари даврасида дадил, осойишта, џўшимчасига аълочи ўџувчилар сафида бўлишини ким хам истамайди дейсиз?! Фаџат бунинг учун фарзандларимиз билан яккама-якка бўлишга, сухбатлашишга ваџт топа олишимиз шарт.

Болалар сони кўп бўлса, уларнинг хар биттаси учун жон куйдириш шунчалик мушкуллашади. Хар бир фарзандга ваџт ажратиш учун режа тузиб олиш керак. Оилада иккитагина фарзанд бўлса, ота-она учун бу борада џийин бўлмайди. Масалан хафтанинг бирор бир кунида фарзандларнинг бири, дўстиникига, иккинчиси мактабга кетганида, уйда џолганига ваџт ажратса ваџтдан ва имкониятдан унумли фойдаланган бўлади. Бир оилада ўз эхтиёжларини талаб џиладигани ва талаб џилмайдигани бўлади. Бунда фаџатгина талаб џиладиганларга эътибор бериш катта хатодир. Энг нозик жойи шундаки, фарзандлар орасида тућилгани, яъни ўртанча фарзандлар пассив ва эътиборни кўп талаб џилавермайди. Ота-оналар тўнћич ва кенжа фарзандларига талабчан бўлганлари боис, уларни доимо назоратда ушлаб туради, лекин ўртанча фарзандларга у џачонки катта муаммолар келтириб чиџармагунча эътибор бермайдилар. Сиз хар бир вазиятдан унумли фойдалана олинг. Азизлар кейинги сафар фарзандингизга эътибор џаратишдаги бир нечта усуллардан сухбатлашамиз. Унгача юџорида ўрганганларингизни амалда џўллаб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top