4:11

Жамоатда аёл билан эркакнинг тенглиги

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Хаёт қийинчиликларга, эр-хотин ўртасидаги муносабатлар ва келишмовчиликларга тўла бўлса хам, бундай хаётда яшаш яхши. Шу қийинчиликларни енгиш, муаммолар ечимини топиш, эр-хотин ўртасидаги тушунмовчиликларнинг сабабини топиш буларнинг хаммаси бизни ХУдованд йўлида ўсишимизга ёрдам беради. Албатта эр-хотин ўртасидаги жанжалларни оқламоқчи эмасман. Аммо баъзида келишмовчиликлар сўнгра уларнинг бархам топиши улар ўртасидаги муносабатни мустахкамлайди. Бир – бирларини яхшироқ тушунишларига ёрдам беради. Биз Худованд яратган икки хил жинсдаги инсон хақида гапирар эканмиз, бугун уларнинг жамоатдаги холати хақида сухбатлашамиз. Улар жамоатда қандай бўлишлари керак. Уларнинг хуқуқлари қандай? Бу хақида сухбатимиз охирда тўлиқ тушунчага эга бўласиз. Эфесликлар бешинчи боб эр-хотинларга кўрсатма бўлса, Тимўтийга биринчи мактубининг иккинчи бобида жамоатда эркак билан аёлнинг вазифаси хақидадир.

1 Тимўтий 2 боб 8-15 оятларни тўғри тушуниш жуда мухим. Шунинг учун бу оятларни бошидан бошлаб диққат билан, мулохаза қилган холда ўқиш лозим.Бу оятларни тинглар экансиз Муқаддас Рух сизга уларнинг маъноларини тушунтириши учун ибодат қилинг.

2:8. Шундай қилиб, хар ерда эркаклар беғараз ва шубха-гумонсиз пок қўлларини кўтариб, ибодат қилишларини истайман.

2:9 Шунингдек хотинлар хам сочига ортиқча оро бермай, олтин, марварид ёки қимматбахо кийимлар билан эмас, балки содда қиёфа, иффат ва орият билан безансинлар.

2:10 Худодан қўрқаман деган хотинларга муносиб хайрли ишларни ўзларининг зеб – зийнати қилсинлар.

2:11Хотин сукутда ва тўла итоаткорлик билан таълим олсин.

2:12 Хотин таълим бериб эркак устидан хукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин.

2:13 Чунки олдин Одам Ато, кейин Момо Хаво яратилди

2:14 Шунингдек, Одам Ато эмас балки хотин шайтонга алданиб жиноят қилди.

2:15 Агар хотинлар имонли, мехрли номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туғиш орқали нажот топадилар.Бу парчани ўқир эканмиз унинг қандай холатда ёзилганига эътибор беришимиз керак. Павлус Эфес шахрига Тимўтий билан бориб, у ердаги жамоатда турли хил ёлғон таълимотлар тарқалаётганини кўриб, Тимўтийни ўша ерда қолдирган эди. Бу мактубни Павлус Тимўтийга жамоатда эркаклар ва аёллар ўзларини қандай тутишлари кераклиги хақида кўрсатма берган. Биз Тимўтийга ёзилган мактубни ўқир эканмиз, унинг умумий матнидан қуйидаги оятларни танладик. “Мен яқинда сенинг ёнингга боришни умид қилиб, ушбуни ёзиб қолдираман. Борди-ю кечиксам, Худонинг хонадонида қандай харакат қилиш лозим эканлигини сен билишинг керак. Худонинг хонадони – бархаёт Худонинг уммати, хақиқат устуни ва пойдеворидир.”

Павлус тез орада яна Эфесга боришни умид қилар экан, агар бироз кеч қоладиган бўлса, жамоатда биродарлар ўзларини қандай тутиш кераклигини Тимўтийга ўргатяпти. У Павлус боргунча жамоатда имонлиларга ПАвлуснинг йўл-йўриқларини маълум қилади. Агар кичик оилаларга назар ташлайдиган бўлсак, хар бир оиланинг ўз қонун қоидалари бор. ШУнга ўхшаб жамиятда жамоат қандай харакат қилиши хақида имонлилар яхши билишлари керак. ШУнинг учун хам Павлус ТИмўтийга Худонинг хонадонида имонлилар ўзларини қандай тутишлари кераклигини айтади. Бу кўрсатмалар ва қонун қоидалар ўша пайтдаги Эфесликлар учун эмас. Бу хар бир даврдаги имонлилар ва жамоат учун ёзилган. АГар эркаклар оиланинг боши қилиб тайинланган экан, у ўз жамиятининг бошида туриши хам керак. Жамоат мухити шундай қурилиши керакки, у оилаларни қўллаб қувватласин. Сизлардан хам худди шуни кутиб қоламиз. Соғ бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top