2:53

Хизматчи 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна мавзуларимиз орқали учраша олганимиздан Отамиз Худовандга миннадормиз. Азизлар замонавий тилда «хизматчи» сўзи турли маъноларга эга.

Бироқ, ҳаммаси хизматчи сўзи остида бирор иш юзасидан бошқарув қилиб, махсус иш бажараётган инсонни тушунишда тўхташади. Шунинг учун бундай инсон катта уйда, фермада, автомобиль хўжалигида ёки тижорат фирмасида бошқарувчи бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, хизматчи хўжайин эмас аксинча, хўжайиннинг ишини бошқариш учун ёлланган инсондир. Бироқ, Муқаддас Китобда бирорта ишни бошқариш топширилган инсонни бошқача сўзлар билан мисол учун «уй бошқарувчи», «ҳосилоти», ”иш бошқарувчи” деган сўзлар ҳам ишлатилади.

Хизматчи одатда ўз хўжайинининг тўлиқ ишончига эга бўлади. Бундай инсонга бошқарувчи бўлишни топширишади, чунки ҳамма биладики, унга ишонса бўлади. Подшонинг мол-мулкини бошқарган хизматчилар ҳам Муқаддас Ёзувда ҳар хил номланганлар.

Ушбу ҳолда бу хизматчилар подшонинг қуллари бўлишмаган, балки подшога бўйсунган ва ваколатли шахслар бўлишган. Хизматчи ким эканлиги, агар биз унинг вазифаларини хўжайиннинг вазифалари билан таққосласак, бизга кўпроқ тушунарли бўлиб қолади, чунки бу тушунчалар орасида жиддий фарқ бор.

Шундай қилиб, биз масиҳийлик хизмати ҳақидаги мавзуни ўрганишга киришяпмиз. Масиҳий учун хизматчи бўлиш нима эканлигини тушуниш жуда муҳимдир. Бунинг учун хизмат ҳақида фақат умумий тушунчага эга бўлмоқлик мутлақо етарлича эмас.

Масиҳийлик нуқтаи назаридан ҳар бир инсон, айниқса масиҳий, Худо мулкининг бошқарувчисидир. Худо жами мавжуд бўлганини хўжайини бўлгани учун, бизнинг бу ҳаётдаги асосий вазифамиз шундан иборатки, У Ўзининг иродаси бўйича бизга ишониб топширган, ўша марҳаматидан оқилона фойдаланиб, бошқаришдир.

Агар сиз моддий ожизона ҳаёт кечираётган бўлсангиз, мумкин сизда савол туғилар: «Менга бошқариш топширилган, бу нима мурувват экан?» Бу ҳиммат биз Худодан нимаики олган бўлсак, ўша ҳаммаси деб, жавоб беришимиз мумкин.

Исо Масиҳнинг сўзи бўйича, бизнинг жонимиз бутун дунёдаги нарсалардан кўра қимматлироқдир. Худо бизга бизнинг жисмоний танамизни, вақтни, қобилиятни, шунингдек, Ўзининг Хушхабари Инжилни инъом этди ва бу ҳамма марҳаматлар билан биз Унинг муқаддас иродаси бўйича идора қилмоқлигимиз даркор.

Биз нафақат, Худонинг мулкидирмиз, балки, шунингдек Унинг хизматчисидирмиз. Шунинг билан азизлар мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top