3:32

Маъбад ҳовлисига оид кўрсатмалар

MP3

«Эгангиз Худованд чодирларингиз орасида юради, сизни душманларингиздан қутқариб, уларнинг сизнинг қўлингизга беради. Шунинг учун чодирларингиз муқаддас бўлсин, сизда ҳеч қандай нопокликлар бўлмасин, акс ҳолда Худованд сиздан юз ўгиради.»

Ассалому алайкум. Бугун Худованднинг маъбад ҳовлисига оид кўрсатмалари билан танишамиз. Худонинг кўрсатмасига кўра маъбаднинг шимолий ва жанубий томонлари 46 метр, шарқий ва ғарбий томонлари эса 23 метр узунликда бўлиши керак эди. Чиқиш 27 бобда маъбаднинг дарвозаси ҳақида ёзилган. Унга кўра фақат битта дарвоза бўлган. У ҳам бўлса шарқий томонда. Худонинг Одам Атони қувгач дарвоза ўрнатгани ёдингиздами?

У дарвозани қайси томонга ўрнатган эди? Ҳа, Худо илк одамларни қувгач шарқий томонга дарвоза ўрнатган эди. Ишаё 41 бобда ёзилишча эса Худованд шарқ томондан келади. Мунажжимлар юлдузни қайси томонда кўрган эди. Юлдуз ҳам шарқ томонда бўлган. Ишаё айтган Зот эса Исо Масиҳ эди. Забур 29 бобда шундай оят бор: «Худовандни тараннум этинг…Унинг муқаддаслиги шарафига шукрлар қилинг. Чунки Унинг ғазаби бир лаҳзалик лутфу карами эса умрбоддир.» Улар қураётган маъбад ўшанда муқаддас Чодир деб аталарди. Халқ оддий кичкина чодирларда яшар, Худованд учун эса муқаддас чодир қуришлари лозим эди. Чодир сўзи иброний тилида, армия, карвон ва металдан ясалган занжир маъноларини беради. Худо эса уларни ваъда қилинган ерга олиб кириш учун саҳрода қўним топган армиядек бир жойга йиғди. Ўзи эса уларни бошлаб борадиган Йўлбошчи бўлди.

Нега Худованд уларни саҳро бўйлаб олиб борганини биласизми? Халқ кўзга кўринадиган оддий душманлардан кўра, кўзга кўрнмас шайтон билан бўладиган жангларда енгишни ўрганиши лозим эди. Биз ҳам ҳаётимизнинг саҳроли дамларида шайтон билан кураш олиб борамиз. Баъзан енгамиз, баъзан енгиламиз. Ҳар қийинчилик руҳий жангдек туюлади. Шайтоннинг ҳужуми остида қоламиз. Шундай ҳолатларда қуйидаги уч саволга жавоб бера олишимиз лозим: 1) Худонинг иродасига кўра яшаяпманми? 2) Тавба қилмаган бирор гуноҳим борми? 3) Ëки Худо менда Ўз ишини бажаряптими? Бизнинг танамиз ўзимизга Шайтондан кўра икки баравар кўпроқ душманлик қилади. Шайтон ўз танамизни яхши кўришимизни билади ва шунга кўра иш кўради. Бир томондан шайтондан нафратланамиз бошқа томондан эса унинг алдовларига дош беришимиз қийин.

Римликлар 7 бобда шундай ёзилган. Биз кўпинча ўзимиз истамаган ишни қиламиз. Ҳатто яхши иш қилсак ҳам остонда ёмонлик бизни кутиб туради. Танамиз ва шайтон билан бўладиган жанг онгда кечади. Бизнинг қуролларимиз кўринадиган эмас. Худо бизга берган қуроллар биздаги тўсиқларни бузишга қодир. Онгимиз танамиз билан қиладиган жангда танамизга енгилмаслигимиз лозим. Худо бизнинг орамизда юради. Бизнинг чодирларимиз яъни танамизда ҳеч қандай нопок нарса бўлмаслиги керак. Чиқиш китобида ёзилганидек, Худованд биз билан бирга яшайди, бизни душмандан ҳимоя қилади ва қутқаради. Агар биз ўз чодиримизни Бошлиғимиз Худонинг ёнига тикласак, душман билан бўладиган жангда ғалаба қозонамиз. Сизнинг чодирингиз қаерда азиз тингловчи? Кейинги суҳбатга қадар бу ҳақида ўйлаб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top