MP3

Ассалому алайкум азиз ака ука ва опа сингиллар. Исо Масихга ҳаётини топшириб унга эргашганларнинг барчаси Униг шогирдларидир. Улар юрак йўлида Исо Масихнинг йўлини излаб, Уни дойим кўпроқ билишга, кундан кунга билимини оширишга харакат қилиб яшашади. Сизга хавола этмоқчи бўлган Калом дарси асосан Исо Масихга эргашиб, Унга хаётини бағишлаган, ва Худо хақиқатини излашга жон куйдирадиганларга бағишлангандир. Худованди Карим яратган барча дашт ҳайвонлари орасида энг айёри илон эди. Илон хотинга: – Чиндан ҳам Худо, боғдаги ҳеч бир дарахтнинг мевасидан еманглар, деб айтдимикин? – деди. Хотин илонга деди: – Боғ дарахтларининг мевасидан ея оламиз-у, Худо фақат боғнинг ўртасидаги дарахтнинг мевасини еманглар, унга тегманглар, бўлмаса ўласизлар, деди. Илон хотинга: – Йўқ, мутлақо ўлмайсизлар! Чунки Худо биладики, ундан еган куниёқ кўзларингиз очилиб қолади ва Худо каби яхши ва ёмонни биладиган бўласизлар, – деди. Хотин кўрсаки, дарахтнинг меваси емоққа яхши, кўзга ёқимли ҳамда дид-фаросат топишга фойдали экан. У дарахтнинг мевасидан олиб, еди.

Сўнг эрига ҳам берди, эри ҳам еди. Шу онда икковининг кўзлари очилиб, яланғоч эканларини пайқадилар. Анжир баргларини бир-бирига тикиб, ўзлари учун ёпинчиқлар ясадилар. Куннинг салқин шабадаси эсган вақтда Одам ва унинг хотини боғда юрган Худованди Каримнинг овозини эшитиб қолишди. Улар Унинг назаридан қочиб, боғдаги дарахтлар орасида яширинишди. Лекин Худованди Карим Одамга хитоб қилиб, сўради: – Қаердасан?  – Мен овозингни боғда эшитдим-у, қип-яланғочман деб қўрқиб, яшириндим, – деди Одам. Худованд: – Яланғоч эканингни сенга ким айтди? Ё Мен ема деб буюрган дарахт мевасидан едингми? – дея сўради. Одам: – Сен берган бу хотин дарахтнинг мевасидан менга берди ва мен ҳам едим, – деди. Худованди Карим хотинга: – Бу нима қилганинг? – деди.

– Илон мени алдади ва мен едим, – деди хотин. Шунда Худованди Карим илонга айтди: «Бу қилган ишинг учун сен ҳамма чорва туёқлари ва ҳамма дашт ҳайвонларидан кўра лаънатисан. Умринг бўйи қорнинг билан юриб, тупроқ ейсан. Сен билан хотин орасига, сенинг зотинг билан унинг зоти орасига адоват соламан. Ўша зот сенинг бошингни эзиб ташлайди, сен эса унинг товонини чақасан». «Мана, одамзод яхши ва ёмонни фарқлашда худди Биздай бўлиб қолди! – деди Худованди Карим. – Энди, тағин қўлини чўзиб, ҳаёт дарахти мевасидан ҳам олмасин, уни еб абадий яшамасин!» Шу билан Худованди Карим, ўзи чиққан ерни ишласин, деб одамзодни Адан боғидан чиқариб юборди. У одамзодни ҳайдаб юборди-да, ҳаёт дарахтига борадиган йўлни қўриқлаш учун Адан боғининг шарқий томонига карубларни ва айланадиган алангали қилични қўйди.

Азизлар, энди эса саволлар. Илон қиёфасига кирган шайтон қай тарзда Худо сўзларини ўзгартирди? Момон ҳаво васвасанинг яхши эканини кўрди. Хозирги одамларни ҳам, васвасалар ўзига жалб қиляптими? Одам ато ва Момо ҳавонинг қилмишлари учун ким лаънатланди? Инжилга асосан дунёга гуноҳ кириб келишига ким ёки нима айибдор? Ҳаворий Павлуснинг қуйидаги ояти ҳақида ўйлаб кўрасиз деган умиддаман. Римликлар мактубининг 5чи бобида “Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди. Маълумки, ҳамма гуноҳ қилган” деб ёзилган. Фикр мулоҳазаларингизни dilkash@najot.com электрон манзилига йўлланг. Ҳайир азизлар, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top