3:14

Том тепасидаги ваъз

MP3

Эрамизнинг 63 йили. Қуддусда Ëқуб воқеаси. Ëқуб турган жойидан пастга қаради. У Қуддусдаги маъбаднинг энг тепасида турар ва мувозанатни сақлашга ҳаракат қиларди. Пастда одамлар уни ва фарзийларни кузатиб турарди. Фарзийлардан бири жахл билан унинг қўлидан ушлаб: «Ҳозироқ Насролик Исонинг Масиҳ эканини рад эт, шунда омон қоласан, бўлмаса сени шу ердан улоқтирамиз. Ҳозироқ Исонинг Худонинг ўғли эканини ҳамма одамлар олдида рад эт» — деди. Исо Масиҳ ҳам Ëқубни бошқа шогирдлар билан бирга танлаган эди. У нафақат Исо билан бирга юрган, балки Исони яхши биларди. У Исонинг қандай ўсганини, мўъжизаларини, Исонинг хочда ўлиб учинчи куни тирилгани-ю, осмонга кўтарилганини ўз кўзлари билан кўрган эди.

Унинг таълимотини битта қолдирмай эшитган эди. Яна…яна у Ëҳудо каби Исонинг укаси эди. Ëқуб яна бир марта пастга қаради. Пастда қараб турганлар уни яхши билишарди. У Қуддусдаги жамоатни бошқарарди. Ундан ташқари Муқаддас Каломдан жой олган Ëқуб китобининг ҳам муаллифи эди. У ўз кўзлари билан кўрган, қулоқлари билан эшитган нарсани қандай қилиб инкор қила олади. У тирилган Раббийни қўллари билан ушлаб ҳам кўрган. Ëқуб Исодан эшитганларини одамларга етказиш орқали, ибодатлари ва намунали ҳаёти билан кўпларнинг имонга келишига сабаб бўлган эди. У бошқалар учун шунча кўп ибодат қилар эдики, ҳатто унинг тиззалари қавариб кетганди. Унга «Адолатли Ëқуб» деган лақаб ҳам қўйишганди.

Ҳамма, ҳатто унга қарши чиққанлар ҳам уни ҳурмат қилишарди. Атрофда имонлилар сони кўпайиб кетаётганидан хавотирга тушган бош олийруҳоний, уламолар ва фарзийлар Ëқубни ўлдирмоқчи бўлишди. Уни Маъбаднинг томидан улоқтиришга келишиб олдилар. Бироқ Ëқуб ўша ердан туриб ҳам одамларга Исонинг хушхабарини етказди. «Исо Худо ота-боболаримизга ваъда қилган Масиҳ. Ҳозир У Худонинг ўнг томонида ўтирибди. У яна қудрат билан булутлар узра келади. У ҳар биримизни қилмишимизга яраша ҳукм қилади.» Бу гаплар руҳонийлар-у, фарзийларнинг ғазабини қўзғатди, улар Ëқубни тепадан улоқтиришди. Бироқ мўъжиза туфайли омон қолди, фақат бир оёғи синган эди. Фарзийлар ва уламолар оломонни Ëқубни тошбўрон қилишга ундади.

Ëқубга қарши бўлганлар бирин кетин унга қарата тош ота бошладилар. Ëқуб шу ҳолатда ҳам тиз чўкиб Худога ибодат қилди: «Худойим уларни кечир, чунки нима қилаётганларини билмайдилар». Руҳонийлардан бири унинг ибодатини эшитиб қолди. Сўнг бошқаларга: «Тўхтанглар. Ëқуб биз учун ибодат қилаяпти. Тошбўрон қилишни тўхтатинглар!» У шу гапларни гапираётганда бошқа бир одам келиб катта ва оғир ёғоч билан Ëқубнинг бошига урди. Ëқуб тиз чўкканича ўша ернинг ўзида жон берди. Уни четдан кўрган одам ҳали ҳам ибодат қилаяпти деб ўйлаши мумкин эди. Бу воқеа кўплаб имонлиларни жунбушга келтирди. Улар Ëқуб учун яна ҳам кўпроқ хушхабар айтадиган ва қаттиқроқ хизмат қиладиган бўлишди. Қадрли тингловчилар сиз шу ёки бошқа кишиларнинг гуноҳликлари ҳақида кўпроқ билишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. Ўзингизни қизиқтирган маълумотларга эга бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top