3:16

Азоблар менинг имонимни камайтира олмайди

MP3

1966-1969 йиллар. Хитойдаги Масиҳий Мизонг Миаонинг гувоҳлиги.

«Имонингдан воз кеч», — деб бақирди Коммунист полиция офицери Мизонг Миаога. Офицер мушт билан столга урди. Миао эса секин бироқ ҳотиржамлик билан «Исо Масиҳ менинг нажоткорим. Мен сизнинг буйруғингизга итоат қилолмайман.» — деди.

Атеизмдан юз ўгириб, имонли бўлганига етти ҳафта ўтгач, Мизонг Миао хушхабар воизи бўлди. Хитойдаги ертўлаларда жойлашган жамоат аъзоларига тегишли ҳолат эди бу. Имонлилар Масиҳни Раббим деб тан олгач, махсус таълим олишни кутиб ўтиришмасди. Имонга келгани заҳоти Исо Масиҳ ҳақидаги хушхабарни ён атрофидагиларга тарқатарди.

Миаони ҳам «империализмнинг заҳари», деб қамоққа олишди. Уни калтаклашди – у эса ибодат қилди. Уни калтаклашаётганларида унинг юрагини ғайритабиий бир шодлик тўлдирди. У ўзини Муқаддас Руҳ ўраб турганини ва Коммунистлар Исо Масиҳдан воз кечиши учун ҳеч нарса қилолмасликларини ҳис қилди. Мизонг Миаони 5 йилга озодликдан маҳрум қилишди. Бироқ қамоқхонада ҳам бошқа маҳбусларга хушхабар айтгани учун яна ўн йилга озодликдан маҳрум қилинди. Миаонинг хотини эрини кўришдан умидини узиб, у билан ажрашди. Миао бу хабарни эшитиб қайғурди. Кейин эса Забур 72:25 оятни эслади: «Осмонда кимим бор Сендан бўлак, Ерда ҳам Сендан ўзгасини истамайман.»

У шу оятга шеър тўқиб, уни қўшиқ қилиб айтди. Миао камерадошларига хушхабар айтишда давом этди. Кейин эса совуқ минус нолга етадиган қаҳратон қиш келди. Қамоқхонада эпидемия тарқалди. 1,300 та маҳбусдан 1,050 киши ўлди. Миаони ҳам ўлди деб ўйлаб, моргга олиб боришди, аммо унинг руҳи тирик эди. Моргда, бошқа ўликлар билан ётар экан, ибодат қилди. У Худонинг улуғворлиги билан порлаган оппоқ кийимдаги фаришталарни кўрди. Фаришта унга томон пуфлади. Ўша заҳоти уни касаллик тарк этди, ўзини яхши ҳис қилди. У тиз чўкин Худога шукрона айтиб, моргдан чиқиб кетди. Қамоқхона доктори унинг юраётганини кўриб қўрқувдан бақириб юборди. Исонинг шогирдлари Исо ўлиб тирилганидан кейин Уни руҳ деб ўйлашганидек, доктор ҳам Миаони руҳ деб ўйлади.

Бироқ Мизонг Миао, унинг ёнига келиб: «Қўрқма, мен Мизонг Миаоман. Худо мени тирилтирди ва шифолади. У мени сенга Худонинг йўлини кўрсатишим учун жўнатди.» , — деди. Доктор эса тиз чўкин: «Сенинг Худойинг ҳақиқий», — деди.

Ўн беш йил ўтиб Миао озодликка чиқди ва ертўладаги жамоатда маҳфий равишда ўз ишини давом эттирди. У жамоатда яна ўн саккиз йил ишлади. Қамоқхонада уни азоблашар экан, уни азоблашаётганларга: «Азоблар менинг имонимни камайтира олмайди, аксинча Масиҳ билан муносабатимни чуқурлаштиради ҳолос.»

Ҳар қайси даврда ҳам Исонинг шогирдлари азоблар ва қийноқлар пайтида У билан яқин муносабатда бўлишган. Улар Масиҳнинг мўъжизаларига гувоҳ бўлишган. Бу эса уларга қайта куч ва умид бағишлаган. Азиз тингловчи сизнинг ҳаётингизда Худога жой борми?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top