3:07

Ўйларни бўйсундириш

MP3

Ассалому алайкум биродар. Инсон онги жуда мураккаб тузилишга эга. Унинг ичида нималар юз бераётгани-ю, ёнимиздаги киши нималарни ўйлаётгани бизга џоронћу. Бироџ бизни яратган Худованд ќар биримизнинг онгимизни билади. Кимдир яџинда отасидан ёки онасидан жудо бўлган, кимнидир фарзанд доћи џийнайди. Бундай ходисалар ќаётда учраб туради. Бундай воқеалар жамоатингиздаги бирорта имонлининг ҳаётида ёки сизда ҳам бўлиб ўтган бўлиши мумкин. Бу жуда оћир мусибат. Бундай ќолатда инсон џаттиџ џайћуриши ва ћам чекиши табиий. Худо Ўз фарзандларини ташлаб қўймайди. Бироџ эќтиёт бўлиш лозим, шайтон шу ќолатни ќам сизни џулликка солиш учун ишлата олади. Агар Худонинг сизга тасалли беришига йўл џўймай, ќадеб йўџотган кишингиз ќаџида ўйлаб, ўзингизни џийнайверсангиз, бу ўйлар сизни ўзига асир џилиб олади.

Агар биз онгимизга келадиган ќар бир ёмон фикрни Масиќга бўйсундирмасак, улар бизни аста-секин асир џилиб олади. Ёмон фикрларни Масиќга бўйсудириш учун аввало сизни џул џилиб олган ўйни аниџ билишингиз керак. Кейин эса бу ќаџидаги Худонинг фикрига џўшилиш керак. Сизни џулликка солган ўй-фикрларга Худонинг назари билан џарашни бошлашингиз билан энди унга тобе бўлмайсиз. Ќали ќам ундан џутулмаган бўлсангизда, энди бу фикрга ишонмайсиз. Кейинги џадам шайтоннинг ёлћонларини барбод џилиш. Сиз шайтоннинг ёлћонларига ишонмай, уни барбод џилишингиз билан џулликдан озод бўлиш эшиги очилади. Ундан сўнг эса бу фикрларга ва шайтоннинг ёлћонларига џарши Худонинг ќаџиџатларини џўйинг.

Kейин эса онгингизга келадиган ќар џандай фикрни Масиќга бўйсундиринг. Бир фикр ќадеб миянгизга келаверса, бир сафар уни Масиќга бўйсундириш билан уни тўхтата олмайсиз. Ќар сафар шу фикр келганида уни Масиќга бўйсудиришингизга тўћри келади. Сизни безовта џиладиган фикрларни Масиќга бўйсундиришдан олдин џайси фикрлар сизни безовта џилишини аниџлаб олишингиз зарур. Ундан сўнггина кейинги босџичларга ўтишингиз мумкин. Бизнинг ќаётимизда Худодан олдинга ўтиб џолган нарса борки, бизни асир џилиб олиши мумкин. Агар ёдингизда бўлса Исроил халџининг бутпарастлиги асирликка тушиб џолишига сабаб бўлган эди. Џачонки улар бутпарастлик билан шућулланган пайтда Худованд уларни бошџа халџларга асир џилиб берарди.

Худо уларга бутпарастликнинг оџибати асирлик эканини тушунтиришга ќаракат џилган. У бугун ќам бизга шу нарсани ўргатмоџда. Худонинг йўлида кўринарли даражада хизмат џиладиган имонлилар ќам онгларида кечаётган жанг ва нотартибликлар ќаџида ўйлаб кўрмайдилар. Шайтон мумкин џадар кўпроџ имонлиларнинг диџџатини Худодан олиб бошџа нарсага џаратишни истайди. Сизнинг онгингиз Худодан бошқа яна нималарга кўпроқ ўйлайди? Бу ҳақида ўйлаб кўринг. Ќар сафар шундай ќолга тушганингизни ќис џилсангиз, Худовандга тавба џилинг. Гуноќингизни тан олиб, Ундан кечирим сўранг. У сизни кечиради. Кейинги сафар эса онгингизга келадиган ёмон фикрларни Масиќга бўйсундиришга ќаракат џилинг. Бу сизнинг џўлингиздан келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top