4:14

Муносиб хатти харакат

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Хар сафар сизлар билан сухбатлашиш биз учун хам мароқли хам фойдали бўлади. Бирорта мавзуда сухбатлашар эканмиз, сизга гапириш орқали, ўзимиз хам жуда кўп нарсани ўрганамиз. Бир неча сафардан бери биз ПАвлуснинг хаёти хақида ва унинг имонлиларга ёзган мактублари хақида ўрганяпмиз. Бугун хам Масих йўлида муносиб хатти харакат қилиш, аниқроғи муносиб равишда кун кечириш хақида сухбатлашамиз. Павлус Филлипликларга ёзган мактубида Исо Масихни улуғлайдиган даражада яшашни уқтиради. У мактубларида қийинчликлар бўлганида хам, Масихга эргашишни танласалар бунинг учун самода мукофот борлигини эслатиб, уларни рухлантиради. Аниқроғи биз фақат Масих учун яшашни танласак, эвазига мазмунли ва мукаммал абадий хаётга эга бўламиз. Келинг яхшиси Павлуснинг Филлипликларга бу хақида ёзган мактубидан бир парча келтирамиз:

«Фақат Масихнинг хушхабарига муносиб равишда кун кечиринглар. Мен хох келиб дийдорингизни кўрсам хам, хох сизлардан узоқ бўлсам хам, аллақачон эшитганимдек, сизлар имонда собит қадам бўлиб, Инжил йўлида якдиллик билан курашиб бораётганингизни билиб олай. Сизларга қаршилик кўрсатаётганларнинг хеч қандай дўқ-пўписаларидан чўчиманглар. Ана шу уларнинг халок бўлишидан, сизларнинг эса халос бўлишингиздан далолат бермоқда. Зотан бу – Худонинг иши. ХУдо сизларга Масихга ишонишнигина эмас, балки Масих учун азоб чекиш тақдирини хам насиб этган. Менинг сиз кўрган ва хозир хам эшитаётган курашимга сизлар шериксизлар.”Шу парчага асосланган холда биз қандай мақсад билан Масихнинг хушхабарига муносиб тарзда куч кечиришимиз керак экан? Бизнинг мақсадимиз битта у хам бўлса Раббимиз Масихни улуғлаш. Бизнинг кечираётган хаётимиз, одамлар олдидаги хатти-харакатимиз, юриш-туришимиз, гап-сўзларимиз, хамма хаммаси, фақат Худовандимизни улуғлаши керак.

Биз қаерда бўлмайлик доимо буни ёдимизда тутишимиз лозим. Бу парчаларга кўра биз Масих туфайли икки нарсага эришамиз: халос бўлиш ва масих учун азоб чекиш. Хеч ўйлаб кўрганмисиз, нега Масих учун азоб чекиш тақдиримизда бор? Бунга эса 2 Тимўтий 3:12 оятдан жавоб топамиз: “Исо Масих йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг хаммаси хам қувғинга дучор бўладилар.” !1 Бутрус 1 об 6-9 оятларидан хам шу саволимизга жавоб олишимиз мумкин: “Шу сабабдан бехад хурсандсизлар. Хозир турли васвасалар туфайли бироз қайғуришингизга тўғри келсада, лекин бу васвасалар имонингизни синаш учун фойдали эканлигини билинглар. Хатто фоний олтин хам оловда тобланиб, синалади. Шу сингари, олтиндан хам қимматли бўлган имонингиз синовдан ўтиб, Исо Масих осмондан зохир бўлгач, сизларга мақтов ва шон –шараф келтирсин. Сиз Масихни кўрмаган бўлсангиз хам, Унга мухаббат боғлаяпсизлар. Хозир МАсихни кўрмаган холда Унга ишоняпсизлар ва сўз билан ифодалаб бўлмайдиган даражада улуғ бир шодлик билан тўлиб-тошмоқдасизлар.

Чунки имонингизнинг натижаси ўлароқ жонларингиз учун нажот топмоқдасизлар.” Демак, биз Худовандга мақбул тарзда кун кечирмоқчи бўлсак, дунё буни тушунмайди. Шу сабабли биз турли хил қийинчиликларга дуч келамиз. Аммо шундай қийинчиликлардан қўрқмай, Худога мақбул тарзда кун кечиришда давом этсак, бунинг мукофоти борлигини кўрамиз. Хазрати Довуд хам Забур китобида шундай деган: «Солихнинг дардлари кўп бўлар, бироқ Худованд уни барчасидан халос этар.” Шундай экан хеч иккиланмасдан, қўрқмай, Масихнинг хушхабарига муносиб тарзда харакат қилишда давом этсак бўлади. Бизда қанчалик муаммолар ва қийинчиликлар туғилса хам, Раббимизнинг Ўзи бизни уларнинг барчасидан халос этади. Мен бир нарсани англадим-ки, синовлар ва қийинчиликларсиз Раббимизга ишонишни ўргана олмас эканмиз. Сизга хам шундай дейман: «Хеч қачон олдингиздаги синовлардан қўрқманг, аксинча севининг. Чунки шу орқали имонингиз кучаяди.” Бу йўлда эса Муқаддас Рух хамрохингиз бўлсин. Омин!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top