3:15

Авитаминоз 2 қисм

MP3

Киши организмидаги дармондориларни тўлдириш учун табиат неъматларидан еб туриши лозим. Тиббиёт ҳодимлари ҳам киши овқатни меъёрида ейишни тавсия қиладилар. Қоринни ҳаддан ортиқ тўлдириб юбориш ҳам соғлиқ учун энг зарарли одатлардан биридир. Бу нарсани Худо ҳам ёқламайди. Инсон руҳиятидаги, юрагидаги бўшлиқни тўлдириш учун ўзини турли ишларга ва нарсаларга уради. Шулардан бири овқат. Инсон фақатгина Худодан олиши мумкин бўлган завқни, қониқишни бошқа нарсалардан излайди. Бу эса улар учун зиёнига ишлайди. Киши руҳан ҳам жисмонан соғлом бўлиши учун Худо билан яхши муносабатда бўлиши, ва организми талаб этадиган нарсаларини меъёрида еб туриши лозим. Масалан одам бир суткада қанча ёғ истеъмол қилиши зарур бўлса, оқсилни ҳам шунча олиши зарур.

50 гр ёғ, 50 гр оқсил энг кам меъёр ҳисобланади. Бинобарин қаймоқ энг серқувват ва тўқтутар неъмат ҳисобланади. 100гр қаймоқ аъзоларимизнинг суткалик қувват олишини таъминлайди. Қаймоқда юқорида айтиб ўтилган дармондориларнинг мавжудлиги аниқланган.

Асалари муми қон алмашувини ва мушаклар қобилиятини оширади, тишни тозалайди. Милкни мустаҳкамлайди. Мисрликлар петрушкани мардлик гиёҳи деб таърифлашган. Қадимги Румда жангчиларга уруш олдидан петрушка беришган. Унда қатор дармондорилар билан бирга инсонга жасурлик берувчи Апеол мавжуд. Йилнинг турли фаслида етарли миқдорда ноз-неъматларни истеъмол этиб туриш зарур.

Ўз соғлиғини сақловчи киши, овқатининг асосий қисми сабзавотлардан, мевалардан ва бошқа даво бўладиган маҳсулотлардан бўлмоғи лозим. Яхши ҳазм бўладиган таомларни тез-тез ва оз-оз ейиш соғлиқ гаровидир. Булардан ташқари жисмоний тарбия ва спорт, меҳнат билан шуғулланиш, соф ҳавода сайр қилиш ва қуёш нуридан фойдаланиш инсон саломатлиги учун зарурдир. Сочлар доимо қуруқшаб, турса, нафақат овқатланишга, балки ичимликларга ҳам эътибор қаратиш зарур бўлади. Масалан, сочлар қуруқшаб, синувчан бўлса, уларга тоза ичимлик суви жуда-жуда зарурлигининг аломатидир. Шунда ҳам суткасига 1-2 стаган эмас, балки камида 6 стакан сув ичиб туриш лозим бўлади. Танада ёғ алмашинувининг бузилиши Н дармондорисининг инсон организмида камайиб кетиши оқибатидир.

Бунда организмнинг ёғ безлари ҳасталикка чалиниб фаолиятлари бузилади, сочлар тез оқаради ва тез тўкилиб кетади. Бу дармондори бўлка нон, гуручли овқатлар, жўхори гўжа ва жигарда кўп бўлади. Ëнғоқ, кунгабоқар, каноп ёғидан ҳар доим фойдаланиб туриш лозим. В гуруҳ витанимлари етишмовчилигида ҳам сочлар ўта ёғли тус олади. Шу боис бундай ҳоларда ёнғоқлар, тухум, дуккаклилар, ҳамда дони майдаланмаган бошоқлилардан тайёрланган бўтқалар истеъмол қилишга алоҳида урғу бериш керак. Кўкатлар истеъмолини ҳам эътибордан четда қолдирманг. Сочларнинг соғлом бўлиши учун рух моддасининг аҳамияти катта. Унинг етишмовчилиги эса сочларни жонсиз ва рангпар қилиб қўяди. Шунинг учун парранда, ҳамда ёғсиз мол гўшти, денгиз маҳсулотлари таомномангиздан ўрин олсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top