2:57

Бош оғриғи

MP3

Бугунги кунда бош оғриғи билан оғримайдиган ёки оғримаган кишини учратиш амримаҳол. Бош оғриғи кимлар учундир касаллик бўлса, бошқалар учун ўткинчи бир ҳолат. Шундай бўлса ҳам келинг бош оғриғининг келиб чиқиш сабабларига тўхталиб ўтсак. Бош мия оғриғи турли сабабларга кўра келиб чиқиши мумкин. Шамоллаш, бошнинг шикастланиши ёки лат ейиши, турли хил асаб хасталиклари оқибатида ҳам бош оғриғи касаллиги пайдо бўлади. Бош мия қон томирлари фаолиятида мўътадиллик бузилса, қон босим юқори ёки паст бўлганда ҳам бош оғриғи пайдо бўлиши мумкин, оғриқ пайдо бўлиб, кўнгил айнийди, кўз олди қоронғулашади, қулоқ шанғиллайди, қўл-оёқлар увишади, бош айланади, қайт қилиш кучаяди.

Хуруж бир неча соат, ҳатто бир неча кун давом этиши мумкин. Совуқ мижозли кишилар мошли овқатларни, зира, қора мурч, қалампир билан аралаштириб есалар бош оғриғига даво беради ва яхши самара оладилар. Иссиқ мижозли кишлар эса аксинча мол ва эчки гўштидан тайёрланган таомларни, турп, карам, қовун ва тарвуз каби полиз маҳсулотларини кўпроқ истеъмол қилишлари зарур. Шифобахш ўсимликлардан қуйидагилар бош оғриғида ишлатилади.

Арпа. Арпа қайнатмасини тайёрлаш учун 100гр арпани 0,5 литр сувда 10 дақиқа қайнатилади, шу қайнатмадан ҳар куни 1-2 пиёла бош оғриғида ичиб турилади, кун ора бир ош қошиқдан алое барги ичидаги шиллиғидан бошга суртиб туриш ҳам яхши.

Шафтоли барги. Бош оғриғида бир сиқим шафтоли баргидан олиб, чойнакка солинади ва устига қайноқ сув қуйилади, бир оз фурсат ўтгач, шу дамламадан бир пиёла таом олдидан ичилса, терлаш натижасида бош оғриғи тезда тузалади. Дамламани фақат бош оғриғи вақтида ичиш керак. Юқорида айтиб ўтганимиздек бош оғриғи турли хил асаб хасталиклари оқибатида пайдо бўладиган касаллик. Асаблар эса киши ҳаётидаги турли хил қийинчиликлар, муаммолар туфайли толиқади. Киши баъзан ўзи билиб, баъзан билмай ҳаётига қийинчиликларни туғдириб олади. Эътиқодсизлик, ҳаётда Худонинг бошқарувини кутмай, ўзи ҳаракат қилиш инсон ҳаётига кўпгина нохуш холатларни олиб келади.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Ташвишингни Худовандга ташлаб кет, Унинг Ўзи сенга таянчиқ бўлур» (Заб 54:23).

Шундай экан қийин дамларда асабингизга зўр бермай, Худодан мадад сўранг. Соғлиғингизга эътиборли бўлинг. Табиат ато этган неъматлардан оқилона фойдаланинг. Тоғрайҳон. Бу ўсимлик дамламаси билан бош ювилса, бош оғриғи тезда қолади. Дамлама тайёрлаш учун 2 чой қошиқ тоғрайҳон кукуни олиниб, 400 гр қайноқ сувга солиб дамланади. Биз аввалги суҳбатларимизда ҳам соғлик мавзусига кўп тўхталганмиз. Агар суҳбатларимизни тингламаган бўлсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга киринг. У ердан ўзингизни қизиқтирган мавзуларни топишингизга аминмиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top