3:03

Оёқ касалликлари 2 қисм

MP3

Оёқ касалликларининг келиб чиқиш сабаблари турлича. Уларни даволашдан олдин келиб чиқиш сабабини яхшилаб билиб олиш зарур. Оёқ томирларининг тортишиши, увишиб қолиши, оёқда бод касаллиги, туз йиғилиш касали, оёқдаги қон томирларининг кенгайиши, торайиши, шамоллаши, оёқда шишларнинг пайдо бўлиши ва бошқалар.

Оёқ томири тез-тез тортишиб турадиган кишиларга, мунтазам оёқни иссиқ тутиш тавсия этилади. Куннинг иссиқ пайтларида оёқ болдирига ва панжага вақти-вақти билан балчиқ, иссиқ қум қўйиш ҳамда оёқни силатиб туриш яхши ёрдам беради.

Оёқлари тез увишиб, совуқ қотадиган кишилар, ҳаракат қилаётган вақтда оёқлари увишиб қолса, уни тез силаш, қуруқ иссиқ қилиш, айниқса совуқ кунларда иссиқ кийим кийиш, эрталаб бадан тарбия қилиш яхши натижа беради.

Оёқнинг бод касали ёки қариликдаги оёқ хасталикларини даволаш табобатда кўп минг йиллик тажриба бор. Биринчиси: оёқларни яланғочлаб, унга доғ қилинган пахта ёғини суркаб, ёз офтобида ўтириш ёки ётиш керак. Бошни офтоб урмаслиги учун ўша томонга соябон қилиш керак. Шу ўтиришда бир соат ўтириб 10 минут дам олиб, яна бир соат ўтириб яна дам олиш керак. Шу тариқа 4-5 соат ўтириш керак.

Оёқлардаги қон томирларнинг кенгайишида, торайишида, лавр япроғидан 5 гр олиб, уни 300 гр сувда 5 дақиқа қайнатилади, кейин 3-4 соат тиндирилади. Шу қайнатмани озгина-озгинадан 12 соат ичида ичиб турилади.

Тез-тез ичиб бўлмайди, чунки у қон кетишини келтириб чиқариши мумкин. Муолажани уч кун такрорлаш лозим. Бундан ташқари бемор энг аввало томирларини чиниқтириши зарур, бунда пиёда юриш жуда яхши наф беради. Бунда зарарланган қон томирлар қисман тикланади, қон айланиши яхшиланади. Оёқни совуқдан шикастланишидан эҳтиёт қилиш керак. Беморлар ҳар доим сузма, қаймоқ, ҳамда ширинликлар, мева-сабзавотлар истеъмол қилиши керак.

Оёқларда шиш бўлганида – уни даволаш учун ип газламасидан оёқ ўлчамига мос тиззагача етадиган халтача тикилади. Халтача ичига оқ қайин барги тўлдирилади ва беморнинг оёқи унга тиқилади.

Барглар қалинлиги, қатлами бир бармоқча бўлибҳамма томонини қамраб олиши керак. Бунда оёқлар қаттиқ терлайди. Агар барглар 3-4 соатдан кейин ниҳоятда ҳўл бўлиб кетса, уни янгилари билан алмаштириш керак бўлади. Бир неча марта шундай қилингандан кейин оёқ шиши қайтади. Шиш унча катта бўлмаса муолажани бир икки марта қилиш кифоя бўлади. Оёқда сув йиғила бошлаганида тавсия этиладиган усуллар қаторига қуйидагилар киради: анор гулини олиб, иссиқ сувда яхшилаб ҳўлланади, оёқларнинг сув йиғилган жойига қўйиб, устидан боғлаб қўйилади. Агар оёқ терлаб ёқимсиз ҳид келса, унга туянинг иссиқ қонини суркаш тавсия этилади. Оёқ куйганда эса ғоз ёғи суркаш тавсия этилади, шунда у тез битади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top