3:15

Ер ҳайдовчининг Китоби

MP3

1536 йил. Белгияда содир бўлган воқеа бу. «Худонинг Муқаддас Каломини инглиз тилига таржима қилиш тентеклик», — дерди Илоҳиёт доктори. «Фақатгина Лотин ёки Юнон тилидагина Муқаддас Каломнинг асл мазмунини тушуниш мумкин. Инглиз тили қўпол тил. Бу тил ер ҳайдовчилар билан дўкончиларга тўғри келади, бироқ Муқаддас Калом учун тўғри келмайди», — давом этди қатъият билан. Виллиям Тиндалнинг кўзлари чақнади. У олий маълумотга эга, бир нечта тилларда бемалол гаплаша оладиган киши эди. Муқаддас Каломни инглиз тилига мукаммал таржима қилиб бўлмайди эмас, бўлади, хатто таржима қилиш шарт, деб биларди у. Худонинг Каломи халқнинг кўзидан яширин. Энг оддий киши ҳам бу Каломни ўқий олиши учун уни ўз она тилиси инглиз тилига таржима қилиш лозим, деб хисобларди.

1500 йилларнинг бошларида Муқаддас Каломни фақат уламолар ўқий оларди ҳолос. Чунки бу пайтда Муқаддас Калом Лотин ёки Иброний тилида бўлиб, ҳали таржима қилинмаганди. Оддий ҳалқ бу тилни билмагани учун Муқаддас Калом ҳақида бошқалардан эшитганларига қаноат қилишдан бошқа чоралари йўқ эди. Инглиз тилидаги Муқаддас Каломга эга бўлиш ва ундаги оятларни инглиз тилида ёдлаб олиш ҳам қонунга хилоф хисобланган. Худди шу сабаб билан 1519 йилда еттита Масиҳийни гулҳанда ёқишди. Бу одамлар ўз фарзандларига Раббимиз ибодатини ва ўн амрни инглиз тилида ўргатган бўлган. Юқорида айтганимиздек, икки киши – Вилиям Тиндал ва Илоҳиёт Доктори Муқаддас Калом ҳақида қизғин баҳслашишган.

Илоҳиёт Доктори Муқаддас Каломсиз яшаш мумкин аммо Папанинг қонунларисиз яшаш мумкин эмас деса, Виллиям Тиндал: «Мен Папага ва унинг қонунларига қаршиман. Агар Худо менга умр берса, Муқаддас Каломни энг оддий деҳқон ҳам ўқий олиши учун таржима қиламан», деди. Бу суҳбатдан кейин Виллиям Тиндал учун Англияда қолиш хавфли бўлиб қолган эди. Шунинг учун Германияга кетди. У ерда бошқа киши исми билан яшади. Германияда яшаб юриб, Муқаддас Каломни инглиз тилига таржима қилишга киришди. Англия жосуслари уни Германиядан ҳам топиб олишгач, Виллиям Тиндал Белгияга қочиб ўтди. Ўша ерда Муқаддас Каломнинг Янги Ахд қисмини минглаб тиражда чоп эттирди. 1526 йилда дастлабки Муқаддас Калом инглиз тилида бутун Англия бўйлаб тарқала бошлади.

Инглиз тилидаги дастлабки Калом оддий китоблардан кўра кичикроқ қилиб чиқарилгани учун, уни пахта контейнерлари, буғдой қоплари ичига солиб жўнатиш мумкин эди. Англияда инглиз тилидаги Калом кўпайиб қолгач, оддий халқ уни бажонидил сотиб ола бошлади. Энди одамлар ўзлари Худо билан тўғридан тўғри мулоқот қилиши мумкинлигини билиб олишди. Лондон Епископи Англияда Янги Ахд китоби сотилаётганини эшитгач, уларнинг катта қисмини айтилган нархда сотиб ола бошлади. У сотиб олаётиб бу китобларни ёқиб юборишини яширмасди. Сотувчи барча пулларни Виллиямга юбориб, Епископнинг гапларини айтди. «Мен унинг шундай қилишини билардим», — деди Тиндал. Шундай қилиб, Епископ ўзи билмаган ҳолда Муқаддас Каломни чиқаришда молиявий томондан хомий бўлиб қолди. Виллиям Тиндалнинг ҳаёти қандай тугаганини кейинги суҳбатимиздан билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top