3:26

Буюк Шифокор

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги гувоҳлигимиз Худонинг мўъжизавий шифоси ҳақида. Хитойнинг Хенан провинциясида машҳур Чен исмли шифокор ракка чалиниб, юзининг бир томони шишиб кетди. Ҳеч нарса ёрдам бермади. Юзи ҳаддан ташқари шишиб кетгани учун қулоғи ҳам орқага сурилиб кетган эди. одамлар уни кўрганда юзларини буриштирадиган, ундан ўзларини олиб қочадиган бўлдилар. Чен кўчага чиқолмай қолди. Тинимсиз оғриқ ва уйқусиз тунлар уни ҳаддан ташқари толиқтириб қўйди. Ҳамкасблари ва бошқа шифокорлар ҳам умид йўқлигини айтишди. Ченнинг ўзи ҳам ўлими яқин қолганини билиб, бу дунёдаги ишларини битириб, ўлимига тайёргарлик кўра бошлади. Ченнинг ҳамкасби оғриқ қолдирувчи дорига келган набирасига бир кичкина идишда заҳар бериб шундай деди: “Буни бобонгнинг чойига қўшиб ичирсанг, бобонг қийналмай жон беради.”

Narrator 2 Ченнинг набираси қўлида заҳарни тутиб кетар экан, бобосига бундай қилолмаслигини англаб, йўл-йўлакай йиғлаб кетди. У шунчалик қаттиқ қайғуда эдики, қаттиқ ҳўнграб йиғлаётганини ҳам сезмасди. Унинг бу ҳолати ва йиғиси кўчадаги одамларнинг эътиборини тортди. Улар орасида жамоат чўпони ҳам бор эди. У болага яқинлашиб, йиғлашининг сабабини сўради. Бола эса бўлган воқеани айтиб берди. Чўпон унга, “Нима қилсанг ҳам, бу заҳарни бобонгга берма.” У бир қоғозга манзилни ёзиб берди-да, “Бобонгни соат еттида шу манзилга олиб кел ”, деди. Ҳеч нарсадан хабарсиз умид билан Чен ва унинг набираси айтилган манзилга келдилар. Бу ерда одамлар Чўпоннинг маърузасини тинглаётган эдилар. Ченнинг қўрқинчли кўринишига эътибор қилмай, чўпон маърузасини давом эттирди. Охирида эса, Ченнинг олдига келиб, Худодан уни шифолашини сўраб, қўл қўйиб ибодат қилди.

Narrator 1 Чен ҳеч қандай ўзгаришсиз, ҳеч қандай мўъжизасиз уйига қайтди. У ётоғига кириб ухлаб қолди ва биринчи марта бир неча ой давом этган тунгги азобли оғриқлардан ҳоли 13 соат тиниқиб ухлади. Кейинги куни ўша шишган юзи билан Чен ва унинг набираси чўпоннинг олдига шошишди. Чен узоқ вақтдан бери биринчи марта узоқ ва тиниқиб ухлаганини айтди. Чўпон эса, “Ҳавотир олманг, Худованд сизнинг ҳолатингизни билади ва У сизни аллақачон шифолаган. Фақат ташқаридаги шиш йўқолиши учун бир мунча вақт керак”, деди. Кейинги бир неча кун ичида шиш қайтиб, Ченнинг кўриниши аста секин яхшилана бошлади. Қулоғи ўз ўрнига қайтди. Бир ҳафтадан кейин эса, у аввалги ҳолатига қайтди. Шиш қайтганидан кейин осилиб қолган юзи ҳам энди қўрқинчли кўринмасди. Чен ва унинг набираси Исонинг Нажотини қабул қилишди.

Narrator 2 Гуноҳларига тавба қилганидан кейин, Ченнинг виждони қийналди. У авваллари одамларни алдаб, умуман фойда бермайдиган дориларни сотган эди. Бир неча кун виждон азоби унга тинчлик бермади. У бу гуноҳи учун ҳам Худодан кечирим сўради. Сўнг шифохонага бориб у ердаги бефойда дориларнинг ҳаммасини ташлаб юборди. Фойда берадиган дориларнинг ёрлиқлари ёнига “Исо Масиҳга ишонинг ва шифо топасиз”, деб ёзиб қўйди. Бу мўъжиза Нанянг аҳолисини ҳайратга солди. Бу воқеадан сўнг 100дан ортиқ одам Исони “Нажоткорим” деб қабул қилди. Бунга гувоҳ бўлганлар ва унинг касаллигидан бохабар бўлганларнинг ҳаммаси бунинг мўъжиза эканини тан олди. Шу воқеадан сўнг, шифокор Чен ажойиб хушхабарчига айланди. У 300дан ортиқ одамни Буюк Шифокоримиз олдига олиб келди. Бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиздан янада кўпроқ ва ҳайратли шувоҳликларни топасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top