Ассалому алайкум. Кечириш кераклигининг сабабларидан бири ўзимиз экани ҳақида аниқлаштириб олдик, яъни кечирмасак, хафалик ҳисси соғлиғимизга путур етказади. Аммо кечиришга бошқа сабаблар ҳам бор. Ҳеч биримиз мукаммал эмасмиз. Самимий бўлсангиз, сиз ҳам бошқа ҳар қандай киши каби кечиримга муҳтож эканингизни тан оласиз. Сиз бошқаларнинг кечиримига муҳтожсиз. Сиз Худонинг кечиримига муҳтожсиз. Балки бу сизга янгича фикр бўлиб кўринар. Сизнинг сўзларингиз, ҳаракатларингиз фақат ўзингизга тегишли эмас. Улар сизнинг ички ҳаётингиз ҳақида тўлиқ биладиган Худога ҳам муҳим. Сиз дангасалик ёки ноинсофлик қилганингизда, эҳтиётсизлик ёки инжиқлик қилганингизда, зиқналик ёки қўрқоқлик қилганингизда Яратувчингизни ранжитасиз.
Сиз кимнидир хафа қилганингизда ёки қобилиятларингиз ва кучингизни нотўғри йўлда ишлатганингизда, сиз ва атрофингиздагилар ҳақида худди фарзандларидек қайғурадиган Отангизга чиндан ҳам оғриқ етказган бўласиз. Бир куни шоҳ Довуд энг яхши жангчиларидан бирининг хотинини севиб қолгани учун уни ўлимга юборди. У ўзининг қилган айбини англаб етганида, Худога Забур китобидаги қуйидаги сўзларни айтганди: « Мен Сенга, фақат Сенга қарши гуноҳ қилдим…» (Забур 50:6) У қилган ишига Худонинг назари билан қараб гуноҳининг нақадар жиддий эканини англаб етганди. Қилган ишини англаб етиш айниқса, хафа қилишган ва оғриқдан азоб чекаётган инсон учун қийин. Бироқ бу Хушхабарнинг бошланиши ҳолос. Хушхабарнинг асосий мазмуни шундан иборат – Худо сизга тўлиқ кечирим таклиф этади. Сиз қилган гуноҳларингиз оқибатида унга оғриқ ва азоблар етказганингизни англаб етганингиздагина У сизга кечирим беради.
Худонинг кечирими йигирма аср олдин тарихда бўлиб ўтган ва ҳозирда ҳам худди аввалгидек фавқулотда актуал бўлган ҳаққоний ходисага асосланган. Инсонга нимани кечириш қийинроқ? Сиёсий мақсадлардаги сурбетларча адолатсизликними ёки одамлар орасидаги обрўсига бўлган хасади туфайли кишини бадном қилишними? Ёки пул учун хиёнат қилишни, қийин дамларда яқинларининг ҳиёнати ва уларнинг сиздан юз ўгиришини кечириш қийинроқдир. Баъзи тошбағир кимсалар шунчаки эрмак учун киши ҳақорат қиладилар, айбсиз киши устидан шафқатсизларча ҳукм чиқарадилар, азоб чекаётган киши устидан куладилар. Балки мана шуларни кечириш қийинроқдир?!
Масиҳ, Худонинг Ўғли ерда яшаб ўтган ягона гуноҳсиз инсон эди. У Ўзини ноҳақ айблаганларни севишда давом этди, унга ҳиёнат қилганларга дўстлик қўлини чўзди.
Уни Барнабо билан алмаштирган хукмдор олдида У индамай турди. Хочда Унинг қўлларини ва оёқларини михлаган аскарлар учун ибодат қилди: «Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар». Инсонларнинг аср бошидан буён қилиб келаётган гуноҳлари учун бериладиган жазони У Ўзига олди. Бу Унинг ердаги ҳаётининг хотимаси эди. Хочда У Худо томонидан унутилиш қандайлигини ҳис қилди. У: «Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг» — дея хитоб қилди. Худо Унинг ибодатига бутун борлиқ устидадан поёнсиз куч-қудратини кўрсатиш билан жавоб берди. У Ўз Ўғлини тирилтирди. Худованд бизга таклиф қилаётган кечирим оддий ва осон эмас.
Худо сени Унга юз буришга ва шундай дейишга чақиради: «Гуноҳларимга тавба қиламан. Исо Масиҳ менинг гуноҳларим учун ўлганига ишонаман, мени кечир».Лекин, билиб қўй, агар сен бу йўлга қадам қўйдингми, ўз яқинларингни кечиришга бурчлисан.