3:07

Ўзини бахолаш 03

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, азиз дўстлар. Баъзи синовлар оғир бўлса, баъзиларини эса пайқамайсиз ҳам. Аммо ҳаммасида ҳам абадият ишоралари мавжуддир.

Яхши хабар шуки, Худо сизни синовлардан ўтишингизни хоҳлайди, чунки У ҳеч қачон синовлар сизга уларни ҳал қилиш учун бериладиган иноятдан каттароқ бўлишини хоҳламайди.

Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради.” 1 Коринфияликларга мактубининг 10 боби 13 ояти.

Синовдан ўтган ҳар бир вақтингизни Худо эътиборга олади ва абадиятда сизни мукофотлаш учуг режалар тузади. Ёқуб шундай дейди, “Синовга сабр-тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади.” Ёқуб мактуби 1 боб 12 оят.

Бу ҳаётнинг Муқаддас Каломда келтирилган иккинчи метафорасидир. Бизнинг ердаги ҳаётимиз ва энергиямиз, қобилиятимиз, имкониятларимиз, муносабатларимиз ва ресурсларимиз барчаси Худонинг бизнинг бошқарувимизга ва ғамхўрлигимизга топширган ҳадяларидир.

Биз Худо бизга берган барча нарсаларининг бошқарувчисимиз. Бошқарувчилик тушунчаси Худо ҳамма нарса ва ҳамма кишиларнинг Эгаси эканлигини билишдан бошланади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худовандникидир бутун дунёю Уни тўлдирган борлиқ, Ер юзию барча унда яшовчилар.” Забур 23 боб 1 оят.

Биз ердаги ушбу қисқа вақт давомида ҳеч қачон бирор нарсага ҳақиқатан эгалик қилолмаймиз. Худо ерни бизга фақатгина ижарага беради холос. Бу сиз келмасдан олдин Худонинг мулки эди ва сиз вафот қилганингиздан сўнг Худо уни бошқа кишига ижарага беради.

Сиз ундан бироз баҳра оласиз холос. Худо қачонки Одам Ато ва Момо Ҳавони яратганида, У барча яратганларини авайлаш учун уларни молк-мулкнинг васийлари қилиб тайинлади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган, “Худо одамларни муборак қилиб, уларга:

“Баракали бўлинглар, кўпайинглар. Ер юзини тўлғазиб тобе қилинглар. Денгиздаги балиқлар, кўк юзидаги паррандалар ҳамда ер юзида ҳаракатланувчилар барча ҳайвонлар устидан ҳоким бўлинглар”, деб айтган эди Ибтидо китобининг1 боби 28 оятида.

Худо инсонларга берган биринчи вазифа унинг ерда яратганларини авайлаш ва уларни бошқариш эди. Бу рол ҳеч қачон бекор қилинмаган. Бугун бу бизнинг мақсадимиздир. Биз мамнун бўладиган ҳар бир нарса Худо бизнинг қўлларимизга топширган ишонч бўлиши керакдир. Азизлар, шу ерда сиз билан хайрлашиб мавзумизга якун ясаймиз. Саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top