3:25

Кечириш адолатсизликдай туюлганида

MP3

Чиндан ҳам кечириб бўлмайдиган ҳолатлар борми? Сизга етказилган хафачиликни кечиришингиз бир гап. Етказилган озордан бошқалар азоб чекса бу бошқа масала. Агар ҳаммани кечираверсак, унда адолат қаерда қолади?

1986 йилда Лондонда шундай бир воқеа бўлиб ўтди. Пул қидирган уч ўғри уйга бостириб кирди. Топганлари арзимас нарсалар эканидан ғазабланган ўғриларнинг иккитаси уй эгасининг қизини зўрлашди; қизнинг йигитини ва отасини боғлаб спорт битаси билан калтаклашди. Бу масиҳий оиланинг биринчи қилган иши кечириш бўлди. «Ўшанда, шу воқеа юз берганда кечириш табиий эди, — деди қиз радиога берган интервьюсида. – Аммо кейин уларни кечиришим қийин бўлди, бироқ кечирим бермаслигим ўзимни хароб қилишини англагач, кечирдим.»

Орадан ўн бир ой ўтиб, ўша уч нафар ўғрини суд қилишди. Судья номусга тегиш айбига бир оз тўхталиб ўтди-да, асосий эътиборни ўғриликка қаратди. Судьянинг фикрига кўра, оила бу оғир синовга муносиб тарзда дош беришди. Шунинг учун, судьянинг фикрига кўра жабрланувчиларнинг азоблари унчалик катта бўлмаган.

Қизнинг отаси суднинг қарорига мутлақо қарши чиқди. У буни адолатсизлик деб ҳисоблади. У ўзининг ўғриларни «кечираман» деган гапи билан судьядан адолатли қарор қабул қилиши ҳақидаги талаби ўртасида ҳеч қандай қарама-қаршилик кўрмади. Яъни у жиноятчиларни қилган айбига яраша жазолашни талаб қилди.

Баъзи оилаларда ота-оналар фарзандларини жазолар эканлар, уларни кечирмайдилар. Бу ҳаракатлари эса келажакда салбий оқибатларга олиб келади.

Яхши оилаларда эса ҳаммаси ортда қолганидан кейин, муносабатлар яхшиланади. Айб унутилган, болани яна севиб, эркалашади. Катта одамлар дунёсига қонун керак. Қонун адолат ўрнатилиши учун зарур. Ҳукм ҳаққоний бўлиши керак. Агар биз безорига қараб: «Бечора бола, ўзини ўзгартириш учун ҳеч нарса қилолмайди. Болалиги ёмон кечган», — десак, бу билан, бундайлар инсон сифатида муҳим аҳамиятга эга эмас, шунинг учун ҳам улар ҳимояланмаганлар, деган фикрда уларни қурбон деб хисоблаймиз. Шу билан бирга жиноятчини нотўғри ҳукм қиламиз, ундан нафратланишимизни таъкидлаб, фақат ёмонлик кутамиз. Хушхабарда шундай воқеа тасвирланган. Бир куни Филлипи шаҳрида ҳаворий Павлусни калтаклаб, қамоққа ташлашади. Кейинги куни тонгда эса судьялар уни озод қилиш ҳақида қарор чиқаришди.

Павлус римликларнинг қонунларини яхши биларди.

У одамларни кечирса бўларди. Бошқа имонлиларга бошқаларни бағрикенглик билан кечириш кераклиги ҳақида насиҳат қилиб мактублар ёзган. Бу ҳолатда эса у, то судьялар келиб ундан кечирим сўрашга келмагунча қамоқдан чиқмади.

Кечирим бериш, масиҳийча имон ва адолатнинг асосидир.

Аввалги суҳбатимизда айтиб ўтганимиздек, ўзимиз Худонинг кечиримига эга бўлгани ҳолда бошқаларни ҳам кечиришга бурчлимиз. Бироқ кечирим бериш муаммони ҳал қилишнинг энг оддий усули бўлиб қолмаслиги керак. Дунёда адолатни охиригача сақлаш – бизнинг муқаддас бурчимиздир. Азизлар бизни қийнайдиган ҳолатлар кўп бўлади, улардан бири кечирим беролмаслик. Шу каби мавзуларда кўпроқ билиш истагида бўлсангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга кириб кўринг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top