3:29

Олдимиздаги тўсиқлар

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи дўстлар. Ўтган сафар ёдингизда бўлса, бизда ўзимиз кутгандан ёки ҳаёл қилгандан ортиқ қудрат борлиги ҳақида гаплашган эдик. Бу нарсани ўзимиз билмаймиз ҳолос. Аслида Худонинг оиласига қабул қилинганимизда Худо қилиши мумкин бўлган ишларни биз ҳам қила олишга қудрат берилган. Исо Масиҳнинг шогирдларига, шу билан бирга бизга айтган сўзларини биласизми? У шундай деган эди: «Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши Мен қилган ишлари ўзи қилади ва ҳатто бундан каттароғини ҳам қилади» (Юҳ 14:12). Демак бугунги кунда Исо Масиҳдир, деб ишонган ҳар бир имонли Исо Масиҳ қилган ишларни қила олади. Бироқ афсуски биз бунга гувоҳ бўлмаяпмиз. Бизга ҳалал бераётган нарса нима экан? Ўшанда Исо Масиҳнинг шогирдлари болакайдан жинни нега қувиб чиқаришолмаган?

Нарратор 2 Бундан ўзлари ҳам жуда ҳижолат бўлишгани аниқ. Келинг, нега буни уддалай олмагани кўриб чиқамиз.

Биринчиси, улардаги ижобий таъсир йўқолган эди. Уларни руҳлантириб турадиган Исо Масиҳ ва энг кучли уч киши улар билан бирга эмасди. Шундай дақиқаларда қолган шогирдлар ўзларидаги куч-қудратга бўлган ишончларини йўқотиб қўйишди. Ҳамма шогирдлар бирга бўлганида Исо Масиҳ берган қудратга ишонч кучайиб, йўқ бўлганида пасайиб қоладими? Биз имонлиларда ҳам баъзан шундай ҳолатлар бўлиб туради. Атрофимизда бизни тушунадиган, қўллаб қувватлайдиган биродарларимиз бўлганида, Худонинг бизга берган қудратига ишониб, самарали хизмат қиламиз. Улар йўқ бўлганда эса, негадир шаштимиз пасайиб қолади. Ҳар доим ҳам атрофимизда бизга ижобий таъсир берадиган етакчилар бўлмаслиги мумкин. Қачон, қаерда, ким билан бўлмасин, Худонинг бизга берган қудратига ишониб ҳаракат қилишимиз лозим.

Нарратор 1 Иккинчиси, атрофдан салбий таъсирлар ҳам уларга ҳалал бераётган эди. Ўзингизга белгиланган ишни бажаришга ҳаракат қилаётганингизда, сизни қўллаб қуватлашдан кўра еб-ютишга тайёр турган одамлар олдингиздаги энг катта тўсиқ бўлиши мумкин. Ўша пайтда ҳам шогирдлар атрофида оддий одамлардан кўра, улармолар Исо Масиҳнинг шогирдларига уларнинг «бутунлай мактаб кўрмаган оми одамлар» эканини эслатиб, руҳларини пасайтиргани эҳтимолга яқин. Биз бугунги кун имонлилари ҳам Худо хизматини қилаётган пайтимизда бизни қўллаб қувватлайдиганлардан кўра атрофимизда бизни ҳафсаламизни пир қиладиганлар кўплаб топилади. Худонинг хизматини қилишимиз учун бизга қўл келадиган муҳитни кутиб туролмаймиз. Шунинг учун ҳам Худованд бизга энг ёмон ҳолатларда ҳам биз билан эканини эслатиб қўймоқчи.

Нарратор 2 Шогирдларнинг хатоси Худога кўпроқ ибодат қилмаганларида бўлиши ҳам мумкин. Бу бизга ҳам таалуқли. Худонинг йўлида самарали хизмат қилолмаслигимизнинг сабаби, ҳар доим Худога суянмаслигимиздан келиб чиқади. Ибодатсиз биз Худога эмас ўзимизга кўпроқ эътибор қаратиб қоламиз. Шунинг учун ҳам Худонинг бизга берган қудратига ишончимиз йўқолади. Шогирдларнинг қилган хатоларидан ўзингизга тегишли хулосани чиқариб олдингиз, деган умиддамиз. Кейинги сафар атрофингизда қандай муҳит ҳукм сурмасин, Худонинг сиздаги куч-қудратига диққатингизни қаратинг. Худонинг ёрдами билан Унинг хизмати тўлиқ адо этинг. Азизлар, Худонинг имонлилардаги қудрати ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимиз сизга ёрдам беради..

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top