Уолтер Милне, 82 ёш. Шотландия. 1551 йил. Ниҳоят архиепископ Олифант ожизгина кекса кишига юзланди. «Имонингдан воз кечасанми? Агар кечмасанг сени ўлимга маҳкум қиламан». Уолтер Милне унга жавобан: «Менинг ҳаётим ҳукм қилинган. Мен барибир бир марта ўлишим аниқ, шунинг учун Раббим Исо Масиҳ хоин Яҳудага айтанидек, қиладиганингни тезроқ қил. Ҳеч қачон ҳақиқатдан воз кечмайман. Мен ҳар қандай азобларингга дош бераман» — деди.
Уолтер Милне бир пайтлар Хушхабар эшитганидан сўнг, тавба қилиган ва чўпон бўлган эди. Уни Исо Масиҳга бўлган имони туфайли қамоққа ташлашган бўлса-да, кейинроқ қочиб кетган. Бир қанча вақт яшириниб юрди. Кейин эса яна воизлик қилишда давом этди. Уни таъқиб қила бошлашгач, яна яшириниб юришга мажбур бўлди, аммо уни яна қўлга олишди.
Саксон икки ёшли чолни тутиб, турли қийноқларга солишди. Уни азоблашган пайтида у жуда заиф бўлиб қолди. Ҳам ёшининг бир жойга борганлиги, ҳам қамоқда азобланганлиги сабаб анча ҳолдан тойди. Шунинг учун ҳам аввалгидек, қамоқхона атрофидаги деворга тирмашиб чиқа олмади. Шунга қарамай, у гапирганида шундай, жасорат ва дадиллик билан гапирардики, уни тинглаганлар, киприк қоқмай ўтиришарди. У Худонинг Каломи орқали уни тинглаганларнинг дилига шодлик олиб кирарди. Бирма-бир унинг ишончи қаттиқ синовдан ўтди. Архиепископ Олифант уни шаккок сифатида оловда куйдиришга ҳукм чиқарди. Бироқ унинг дадиллиги ва имони туфайли, шаҳар ҳокими унинг ўлимига айбдор бўлиб қолишни истамади. Шаҳар аҳли ҳам бу қарорга норозилик билдиришди. Анча вақтдан сўнг барибир уни гулҳанда ёндиришга ҳукм қилишди.
Ҳамма нарса тайёр бўлгач, Олифант унга тўпланган шоҳ-шаббалар устига чиқишни буюрди. «Йўқ, мен ўзимни ўзим ўлдиролмайман, агар сиз мени чиқариб, ўлимимда иштирок этсангиз, бажонудил қабул қиламан» — деди Уолтер. Олифант кекса имонлини шоҳ-шаббалар устига чиқариб қўйди. Милне ибодат қилиб, тўпланганларга мурожжат қилди: «Қадрдонлар. Бугун мен ҳеч жиноят қилганим учун азобланаётганим йўқ. Фақат Исо Масиҳга бўлган имоним туфайли мени ўлдирмоқдалар. Худди бошқа садоқатли шаҳидлар каби мен ҳам ўзимни хурсандчилик билан тақдим этаман. Чунки биламан, мен ҳам улар каби абадий шодликка эга бўламан. Худованд мен чақириб, ҳаётимга ҳақиқатни муҳрлагани учун, уни улуғлайман. Мен бу ҳаётни ундан қабул қилганман, ва уни хурсандчилик билан Унинг улуғворлиги учун қурбон қиламан.
Агар сизлар ҳам абадий ўлимдан қочишни истасангиз, фақат Исо Масиҳга ва унинг марҳаматига суянинглар. Шундагина абадий ҳукмдан озод бўласизлар.» Милне сўзлар экан тўпланганлар унинг учун фарёд қилишди. Олов ёқилгач, Милне шундай деди: «Раббим, менга раҳм қил! Одамлар вақт борида ибодат қилинглар!».
Унинг гапларидан таъсирланган одамлар ибодат қила бошлашди. Унинг ўлимига гувоҳ бўлганларнинг қалблари уйғониб, Милненинг Раббисига имон келтиришди. Кўпчилик ўзларини Исо Масиҳ учун ўлишга ҳам тайёрлигини билдиришди. Шотландия ҳукумати қарорни қайта кўриб чиқиб, масиҳийларни имони учун жазолашни бекор қилди. Уолтер Милненинг ўлимидан сўнг бошқа ҳеч ким имони туфайли ўлимга ҳукм қилинмади.