2:56

Мен ҳақимда

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун тинглайдиган гувоҳлигимиз ҳар биримизнинг дилимизга яқин бўлса ажаб эмас. Бир нотаниш биродарнинг айтиб берган гувоҳлигини эътиборингизга ҳавола қилишни маъқул топдик. У Худованд ҳақида ўрганар экан, ўзи ҳақида кўпроқ билиб олганини шундай тушунтиради.

«Мен ўсмир ёшимда Худовандни танидим. Ўшанда Худованд менга Ўзини танитиш учун ажойиб имконият берганидан жуда ҳам мамнунман. Оилавий шароитга кўра, биродарларимдан узоққа кетишимга тўғри келди. Мен янги кўчиб борган жойда бирорта ҳам Масиҳий йўқ эди. Худованд ҳақида ўрганиш учун менда фақат Худованд бор эди. Ҳар куни эрта тонгдан, туриб, Худовандга ибодат қилардим. «Тангрим, Ўзинг ҳақингда менга ўргат».

Narrator 2 Каломдан ўқиб, юрагимга куч олардим. Вақти келиб, мени турмушга узатишди. Турмуш қийинчиликлари ичида, Худовандни чақирадиган бўлдим. Ахир ундан бошқа суянчиғим, ва мени тушунадиган Зот йўқ эди-да. Ҳаёт сўқмоқлари ва ташвишлари ичида Худованддан узоқлашдим, яна яқинлашдим. Хатоларимдан зарбалар олдим, итоатсизлигим учун, қалбим шикастланди. Худованд олдида тиз чўкдим. «Худовандим, мен кўп бора сенга панд бердим. Яхши фарзанд бўлмоқчи эдим, аммо эплай олмадим. Сен ҳақингда кўпроқ билмоқчи эдим, бунга қунт қила олмадим. Мендай инсон олдингда тиз чўкишга-да нолойиқ.» Сўнг Каломни олиб жуда узоқ вақт ўқидим. Ўқиганим сари, Худованднинг қудрати, Унинг гуноҳкор халқига нисбатан меҳрибонлиги, адолати ва мукаммаллиги, муқаддаслиги ва муҳаббати ҳақида билиб олдим.

Narrator 1Менга мана бу оят жуда ёқди: «Ўз ҳузурида муқаддас ва бенуқсон бўлишимиз учун, У Масиҳ ҳақи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади. Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўғил қилиб олишга азалдан қарор қилди.» (Эф 1:4) Шу оятдан сўнг, ҳаётимда бўлган воқеалар, Худованднинг меҳрибонлиги ва менинг ожизлигим, Унинг қудрат билан қилган иши ва менинг муҳтожлигим, Унинг менга бўлган муҳаббати ва менинг Унга севимли эканлигим, Унинг мукаммаллиги менинг эса гуноҳкорлигимни тушуниб олдим. Ўшанда Худованд ўзининг кучли томонидан ташқари мулойим ҳам эканлигини, илиқлиги, саҳийлиги, меҳрибонлиги ва тушунадиган эканлигини англадим.

Narrator 2 Яна бир нарса менинг юрагимга қаттиқ ўрнашди. Каломда Худованд ҳақида ёзилган ҳар бир нарса мен ҳақимда ҳам гапиради. Худованд, менда шунча камчиликлар, Унга лойиқ бўлолмаслигимни билсада, мени азалдан танлагани, менга куч берди. Худованд ҳаётда шунча қоқилганимга, Ундан узоқлашиб, яна яқинлашганимга, гуноҳларимга қарамасдан, мени севади. Унинг менинг ҳаётимга тегишли режаси бор. Шундан сўнг ҳаётимга янги мазмун кирди. Мен энди нима учун яшашимни биламан. Ҳар сафар Худовандга Унинг сифатлари учун шукрона билдирар эканман, ўзимнинг оддий нсонлигим ёдимдан кўтарилмайди. Мен доимо Худованд олдида камтар ва боши эгикман.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top