3:23

Тиш чўткасини танлаймиз

MP3

Ассалому алайкум. Кўпчиликда шундай савол туғилиши мумкин. Ҳамма тиш чўткаларини ҳам ишлатса бўладими? Яхши тиш чўткасини қандай танлаш мумкин? Бу саволга мутаҳассис стомотологлар шундай жавоб беришади: — Беш турдаги тиш чўткалари бор: ўта қаттиқ, қаттиқ, ўртача, юмшоқ ва жуда юмшоқ. Кўпинча ўртача қаттиқликдаги тиш чўткалар ишлатилади. Жуда юмшоқ ва юмшоқ тиш чўткалар болалар ва парадонтит билан оғриган беморлар учун қўлланилади. Қаттиқ ва жуда қаттиқ тиш чўткаларни фақат тишлари ва милклари соғлом одамлар ишлатиши мумкин. Лекин уларни жуда эҳтиётлик билан ишлатиш керак. Тишларни нотўғри ювганда тиш чўткалар милкларга зиён келтириши мумкин. Ўртача қаттиқликдаги тиш чўткаларнинг толалари эгилувчан бўлиб тишлар орасидаги оралиққа кира олади.

Болаларга ҳам катталарга ҳам боши кичикроқ бўлган чўткаларни ишлатиш тавсия қилинади. Чунки бунда тишларни ювиш осонроқ кечади. Болалар ишлатадиган чўткаларнинг боши 18-25мм, катталарники эса 30 мм дан ошмаслиги керак. Тиш чўткадаги толалари боғлам-боғлам бўлиб тиш чўткасида уч тўрт қатор қилиб жойлашган бўлади. Ҳар бир боғлам тола тишларни яхшироқ тозалаш учун ўрнатилган. Баъзи тиш чўткаларнинг толалари турли хил узунликда бўлиб тишлардаги эски қолдиқларни яхшироқ тозалайди. Тиш чўткасининг тутқичига келсак, у тишларни тозалаш учун қулай бўладиган даражадаги узунликда бўлиши шарт. Тишларни электрик тиш чўткасида тозалаш яна ҳам самарали бўлади.

Электрик тиш чўткаси тишдаги қолдиқларни тозалаш билан бирга милкларни ҳам массаж қилади. Электрик тиш чўткалари 1991 йилда пайдо бўлди. Стомотологларнинг фикрига кўра электрик тиш чўткасида тишлар уч минутдан кам бўлмаган вақтда ювилади. Бу тиш чўткаси доимо шошадиганлар учун эмас. Стомотологларнинг огоҳлантиришига қарамай кўпчилик, тиш ювишга алоҳида эътибор билан қарамайди. Бундайлар тиш ювиш учун ҳеч қачон уч минут сарфламайдилар. Электрик тиш чўткасида милклар зарарланмайди. Стомотологлар тиш чўткаси босиб ишлатилганда оғиз бўшлиғидаги қайси тишларнинг зарарланиши хавфи кўпроқлигини билишади. Электрик тиш чўткасида эса бундай ҳавф кам. Электрик тиш чўткасининг бошини уч ойда бир марта алмаштириш ва юмшоқ бошчалик тиш чўткасини ишлатиш керак.

Бунда тиш эмали емирилмайди. Бундай тиш чўткасини тишларга олиб бориб, ҳар бир тиш устида бир неча секунд ушлаб туриш керак. Худди тишларни тозалаган каби милкларни ҳам тозалаш керак. Дастлаб тишларнинг ташқи тарафини кейин эса ички тарафини тозалаш лозим. Электрик тиш чўткасини тишингизга қаттиқ босманг. Бу чўтка ҳамма ишни ўзи бажаради.

Тишларни ювишда стомотолог маслаҳатига қулоқ солиш керак. Тишларни тўғри ювиш ҳам тишларингизнинг ва милкларингизнинг соғлом бўлишига ёрдам беради. Тишларни у ёқдан-бу ёққа қараб эмас, ёки пастдан тепага қараб ҳам эмас, тиш чўткасини айланма ҳаракатлантириб ювиш керак. Тиш камида 3 минут давомида ювилиши керак. Ҳар бир тишни камида саккиз марта айланма ҳаракат билан ювиш керак. Бундай тозалашда шамоллаш хавфи камаяди, милклар чети мустаҳкамланади, милк қонаши тўхтайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top