3:26

Болалар ва ўсмирлар гигиенаси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Болаларимиз соғлом ўсишлари учун уларга тўғри тарбия, етарлича озуқадан ташқари гигиена билими ҳам керак бўлади. Умуман олганда гигиена нима учун керак? Бу шунчалик муҳимми, деган саволга суҳбатимиз давомида жавоб оласиз. Болалар ва ўсмирлар гигиенасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: Болалар ва ўсмирлар соғлиғини сақлаш. Ҳар бир ёшга оид, даврга хос касалликларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш эса касалликнинг олдини олиш чораларини белгилайди ва уни ҳар бир оилада ва маҳаллаларда қўллаш имконини беради. Болалар ва ўсмирлар фаолияти гигиенаси. Бу нима дейсизми? Бу болалар муассасаларида ўқиш, жисмоний иш бажариш, жисмоний тарбия каби гигиеник тадбирларни қўллаш ва уларнинг натижаларини аниқлашдир.

Narrator 2 Бунда болаларнинг соғлигини сақлаган ҳолда иш фаолиятини ошириш ҳамда чарчашнинг олдини олиш чоралари кўриш асосий ҳисобланади. Ташқи муҳит гигиенаси. Бунда болалар ва ўсмирлар ўқийдиган ва яшайдиган жойларнинг улар саломатлиги учун қай даражада талабга жавоб бериши, яъни хоналарни етарли даражада ёритиш, тоза ҳаво ва иссиқлик, ичимлик сув билан, болалар учун мўлжалланган жиҳозлар билан таъминлаш кўзда тутилади; Болалар ва ўсмирлар овқати гигиенасида эса, овқат маҳсулотларининг аҳамияти, овқатланиш тартиби ўрганилади ва ўсиш даврида энергия сарфи меъёри кўзда тутилган ҳолда болалар ва ўсмирлар бу гигиенага ўргатилади. Аслида бу гигиенага амал қилиш болага ота-онаси томонидан жуда кичиклигидан бошлаб ўргатилади. Шундай қилинса, бола ўсмир ёшига келиб, гигиенага амал қилишни ва унинг ўз соғлиғига ижобий таъсирини билиб олади.

Narrator 1 Авлодни жисмонан соғлом, ақлий ва рухий жихатдан тетик, қадди – комати келишган қилиб тарбиялаш учун ҳар қандай ота-она, тарбиячи ва ўқитувчиларининг асосий мақсади бўлиши ва бу борада ота-она ҳам, боланинг ўқитувчиси ҳам ёш физиологияси ҳақида етарлича билимга эга бўлиши керак. Шундай қилинса, ўсиб келаётган болаларнинг руҳан ва жисмонан соғлом бўлиши имконияти ошади. Ота-она ва тарбиячилар болалар физиологик хусусиятларини ўрганар экан, айрим тизим ва органларнинг, масалан: суяк – мускул , нафас олиш, қон айланиши, нерв системаси, сезги органлари, ошқозон – ичак тракти, ички секреция безлари, айирув органлари тузилиши, хусусиятлари ҳамда уларнинг фаолиятлари ва гигиенаси билан танишади. Айниқса, уйқу ва ақлий меҳнатни боланинг ёши ва қобилиятига мос равишда тақсимлаш мухим.

Narrator 2 Мактабда бериладиган вазифаларни уларнинг ёшига мос келиши ҳам болалар ва ўсмирларнинг тўғри ва соғлом ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади. Ўсиб, ривожланиб келаётган болалар ва ўсмирлар анатомияси ва физиологиясини билмай туриб, болалар шахсий гигиенаси, мактабдан ташқари ишлар гигиенасига боғлиқ муаммоларни ҳал қилиб бўлмайди. Боланинг туғилганидан бошлаб то вояга етгунига қадар, органлар функцияларини, организмнинг ташқи таъсирларга жавоби ўрганилади. Эрамизнинг 10 асрларида яшаб ўтган олим Ибн Сино бу ҳақида жуда кўп асарлар ёзиб қолдирган. Унинг китобларида одам анатомияси, физиология ва гигиенасиси, ички касалликлар, жарроҳлик, доришунослик, юқумли касалликларга таълуқли билимлар баён этилган. Бу китоб ҳар бир оилада бўлса, ота-оналарга фарзандларини тўғри вояга етказишда қўшимча қўлланма бўлиб хизмат қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top