Ассалому алайкум. Тишларни соғлом сақлаш учун киши бир кунда қанча миқдорда тишлар учун фойдали бўлган моддаларни қабул қилишни билиши керак. Биз фтор моддасининг тишлар учун фойдали эканини биламиз. Организмда фторнинг етишмаслиги тишларнинг емирилишига сабаб бўлади. Лекин фторнинг кўпайиб кетиши ҳам тишларга зиён етказади. Организм бир кунда 2,5мг дан ортиқ фтор қабул қилмаслиги керак. Тишларнинг соғлом бўлиши учун ҳар бир киши бир кунда Кальций, магний, фтор, фосфор, витамин А, витамин В9 витамин, С, витамин Д, витамин Е, витамин Ф лардан етарлича миқдорда қабул қилиши керак. Тиш тўқималарининг асосини ташкил қиладиган кальцийни бир кунлик миқдори 0,8-1 граммдан ошмаслиги керак.
Кальций асосан сут ва сут маҳсулотларида, тухум сариғида, карамда, петрушкада, олмада, нокда, ўрикда, ловияда ва ширин бодом мағзида бўлади. Магний эса соғлом тишларнинг шаклланиши учун зарур. Унинг бир кунлик миқдори 0,35-0,5 граммдан ошмаслиги керак. Магний донларда, соя унида, ёнғоқда, бодомда, нўхотда, ўрик ва карам таркибида мавжуд. Тиш эмалини мустаҳкамлайдиган ва бактериялар зарарлаган қисмини қайта тиклайдиган Фторнинг кунлик миқдори эса 1-1,5 грамм бўлиши керак. Бунинг учун киши фторланган сув, фторланган туз ва қора рябина мевасидан еб туриши керак. Ëки бўлмаса таркибида фтор бўлган витаминлар қабул қилиши керак. Фторнинг белгиланган дозадан ошиб кетиши эса эмалнинг юмшаб кетишига сабаб бўлади.
Фосфор организмдаги моддалар алмашинувида кальций ва магний билан бирга иштирок этади. Унинг кундалик миқдори 1,1,5 грамм қилиб белгиланган. Бу модда сут ва сут маҳсулотларида, қуритилган қўзиқоринда, тухум сариғида, гуручда, ёнғоқда, узумда, кўк нўхотда, мол жигарида мавжуд. Ҳаммамизга яхши таниш бўлган А витамини эса милк тўқималарининг мустаҳкамлайди. У тухум сариғида, жигарда, треска балиғида, балиқ ёғида, сариёғда, савзида, булғор қалампирида, кўк пиёзда, петрушкада, шавелда, салат баргида, карамда ва шпинатда мавжуд. Витамин В милк тўқималардаги шамоллашни камайтиради. У карамда, лавлагида ва шпинатда мавжуд.
Витамин С организмнинг иммун тизимини мустаҳкамлаб, милкларнинг қонаши олдини олади. Унинг кундалик миқдори 80мг қилиб белгиланган. У карамда, шиповникда, петрушкада,, укропда, смородинада, помидорда, цитрус мевалари таркибида бор.
Витамин Д тишларни соғлом сақлашда, тиш тўқималарининг регенерациясида жуда зарур. Унинг кундалик миқдори 2,5-3 граммдан ошмаслиги керак. Д витамини тухум сариғида, сариёғда, жигарда, гўштда ва балиқда бўлади. Витамин Д нинг етишмаслиги қандай жиддий оқибатларга олиб келса, ортиқча даражада истеъмол қилиш ҳам ёмон оқибатларга олиб келади.
Витамин Е- у тиш тўқималарининг янгиланишида иштирок этади. Е витамини ўстирилган буғдойда, тухум сариғида, сутда, ва ўсимлик ёғида бор.
Витамин Ф одатда косметик воситаларда ишлатилади. У тери тўқималари учун жуда зарур, бироқ тиш тўқималарининг мустаҳкамлиги учун ҳам зарур экан. У ўсимлик ёғида ва маргаринда бор.