Буйрак энг заҳматкаш аъзо. Агар буйрак ўз ишини бажара олмаса, ички аъзолардан ташқари, ҳатто тананинг ўзи ҳам қаттиқ азият чекади. Буйракни асоратсиз даволаш учун муолажани хасталик бошланган пайтида бошлаш лозим. Дард вақтида даволанса, инсон соғлиғи учун ҳеч қандай хавф туғилмайди. Буйрак қандай вазифани бажаради? Бу қўшалоқ аъзо – танани турли хилтлар ва заҳарлардан тозалайди. Агар буйрак нормал ишламаса, тана аста-секин заҳарланиб боради. Натижада буйрак тўқималари ишдан чиқади. Бу эса сурункали буйрак хасталигидан дарак беради. Ҳар икки буйрак зарарланган вақтда даволанмаслик эса саломатлик учун хавф солади. Буйракнинг сурункали хасталиги танадаги бошқа бир аъзолар, яъни «Подагра, сийдик чиқариш аъзоларида шиш пайдо бўлганда, қанд касаллиги, сил, қовуқда тош пайдо бўлишикаби хасталикларнинг асорати боис келиб чиқишини унутманг.»
Агар ушбу хасталиклар орасида ўзингизга тегишли ташхисингизни кўрган бўлсангиз, даволанишни кечиктирмай бошлашингиз керак. Буйрак хасталигининг бошланиши одатдаги толиқишга, уйқуга мойиллик, иш қобилиятининг пасайиши, хотира ва иштаханинг бузилиши, бош оғриғига ўхшайди. Буйрак хасталигини энди бошланган пайтида аниқлансагина даволаш мумкин. Яна бошқа белгилари шундай. Тирноқларда оқ доғлар пайдо бўлиб, улардаги ойсимон кўриниш йўқолади. Жарроҳлик йўли билан даволаш имкониятигина қолганда эса оғиздан аммияк ҳиди келади, ташналик қийнайди, эс-хушнинг бузилиши кузатилади, оёқлар жиззиллай бошлайди, ҳаво етишмасдан бўғилиб қолади, камқонлик аломатлари сезилади.
Шунингдек, гўшт ва гўштли таомлардан жирканиш, вақти-вақти билан кўнгил айниши, баъзан қайт қилиш ҳоллари кузатилади. Танангиздаги энг заҳматкаш аъзодаги касаллик эндигина бошланган даврда пархез қилсангиз, дарддан бутунлай фориғ бўлиб кетасиз. Пархез даврида кунига 5-6 марта овқатланиб, бир кунда 2-3 литр суюқлик истеъмол қилинг. Буйрак хасталигида оқ нон, гўшт, балиқ, ва қўзиқорин шўрвалар, ёрма, макарон, колбаса, консерва, тузламалар, шпинат, шовул, карам, турп, дуккакли маҳсулотлар, саримсоқпиёз, музқаймоқ, ерқалампир, қаҳва, шоколад ва маъданли сув ичиш тавсия этилмайди. Гиёҳлар дамламаси билан даволаниш буйрак фаолиятини меъёрлаштиришга ёрдам беради. Уларни навбат билан 1-2 ой давомида киши ўзини яхши ҳис қилгунча истеъмол қилиши керак.
Тузсиз, буғдой нон, сабзавот ва мевали шўрва, ёғсиз гўшт, товуқ гўшти, балиқ, сут, қатиқ ёки қаймоқ, гуруч, картошка, пиёз, мева, қанд, асал, лимонли чой, наъматак дамламаси, тузсиз сариёғ каби маҳсулотларни истеъмол қилиш мумкин. Буйракнинг энг биринчи васифаси – танадан заҳарли хилтларни чиқариш. Бундан ташқари, танадаги туз ва сув меъёрини таъминлаш, биологик фаол моддалар ишлаб чиқариш, оқсил, липид ва углеводлар алмашинувида иштирок этиш ҳам буйракнинг асосий васифасига киради. Буйраклар худди бақувват механизмларга ўхшаб, то 40 фози соғлом тўқималари қолгунча ўз вазифасини бажараверади. Тўқималарнинг 30 фоизи қолгандагина сурункали буйрак хасталиги белгилари сезилади. Ҳатто 10 фоиз соғлом тўқималари қолганда ҳам буйрак ўз фаолиятини давом эттираверади.