3:14

Нега шакар тишлар учун зарарли?

MP3

Кўпчилигимиз ширинликлар ва шакар тишлар учун зарарли эканини биламиз? Аммо жуда кам кишиларгина нима учун шакар ёки ширинлик тишлар учун зарарли эканини билади. Тиш караши билан шакарни кўп истеъмол қилиш ўртасида боғлиқлик бор. Шакар оғиз бўшлиғида ишқорни кўпайтиради. Тиш эмалига ўрнашган ишқор эса эмалнинг эришида бевосита иштирок этади. Бугунги кунда шакар ўрнини босадиган ва камроқ ишқор пайдо қиладиган махсулотлар мавжуд. Бу шакар ўрнида ишлатиладиган маҳсулотлар сақичларга ишлатилади. Бундан мақсад, оғизга солинган сақич оғиз бўшлиғида кўп сўлак ажралишини ва оғиз бўшлиғидаги ишқорни мўътадиллашини таъминлайди. Айни шу сабабдан ҳам сақичлар тиш карашлари пайдо бўлишини камайтириш учун ишлатилади.

Бироқ тиш карашига қарши воситалар фақатгина гигиенага амал қилган кишиларгагина фойда қилади. Муҳими – бу тишларни сифатли тиш чўткаси ва пастаси билан тозалаш. Сақични эса тишларни тозалашнинг имкони бўлмаганда ишлатиш мумкин. Тишлар саломатлиги учун кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиш зарур. Тушликкача қорин очганда, кечаси ётишдан олдин ширинлик истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Ширинлик истеъмол қилинган тақдирда ҳам, тишларни ювиш ёки олма ейиш керак. Баъзида тиш эмали тагида ҳам карашлар пайдо бўлиши мумкин. Бу эмал остида бўлгани учун ҳам кўринмайди. Қачонки карашлар пульпага етиб борганидан сўнг безовта қилади. Бироқ бугунги кунда кўпчилик ёшлар кальцийга бой бўлган сут ва сут маҳсулотлари ўрнига газли ичимликларни маъқул кўрмоқдалар.

Бу ҳам ёш болалар ва ўсмирларда тиш карашлари пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Карашларга қарши зиравор ҳам бор. Бу хрен ўсимлигидир. Хрен оғиз бўшлиғида бактериялар пайдо бўлиши олдини олади. Хренни танаввул қилиш тиш карашининг олдини олиш учун жуда фойдали. Энг ёмони тишдаги тешиклар зотилжам касаллигининг келиб чиқишига ҳам сабаб бўлади. Чунки тишлардаги карашлардаги микроорганизмлар осонгина нафас йўлларига ўтиб ўпкада зотилжам касаллигининг ривожланишига сабаб бўлади. Оғиз бўшлиғидаги сўлакларнинг таркиби тишлар ҳолатига ҳам таъсир этади. Чунки сўлак бактерияларни йўқ қилиш хусусиятига эга. Сўлакда лизоцим деган фермент бўлиб, у бактерияларнинг тўқима деворини емиради.

Сўлак таркибига кирган сув эса, бактерия ичига кириб, унинг ёрилишига олиб келади. Сўлакнинг таркиби ҳар бир одамда хар хил бўлади. Сўлакларнинг таркиби уларнинг қандай бўлиши сўлак безларига боғлиқ. Шунинг учун сўлаклар таркиби, киши истеъмол қилган озуқага боғлиқ. Сўлак ишлаб чиқарилишининг бузилишига сабаб бўлган ҳар қандай касаллик тишда, карашлар пайдо бўлишига йўл очиб беради. Юқорида мевалар истеъмол қилиш тишлар учун фойдали, дедик. Бироқ ҳамма мевалар ҳам бирдек фойдали эмас экан. Масалан, лимонни олайлик. Унда ишқорнинг кўплиги тишларга зиён етказади. Лимонни бутунлигича ейиш тиш эмалининг нозиклашишига олиб келади. Ва тиш тўқималарнинг бузилишини тезлаштиради. Нордон меваларни ҳаддан ташқари кўп ейиш тавсия этилмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top