3:23

Қувонч ва тинчлик

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлисларимиз. Яна радио қаршисида сиз азизлар билан бирга эканлигимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун микрофон олдида мен Ғолиббек. Азизлар, келинг бугунги эшиттиришимизни одатдагидан сал бошқачароқ давом эттирсак. Тўғрироғи, мисол тариқасида Раббимизнинг нажоти ҳақида тушунтирмоқчимиз. Бир қизча нажотга эга бўлмоқчи эди, бироқ агар у шу ёшда юрагини Исога берса, ҳаётимда умуман қувонч бўлмайди деб ўйларди.

Шундай қилиб, қизча катта бўлиб қариб қолишини кутишга, кейин эса Исони Ўз Нажоткорим деб қабул қилишга қарор қилди. Тасаввур қилинг: мана, тўртта стакан ва бир кўзача. Улар мутлақо ҳар хил. Бу стаканлар бизга ҳар хил ёшдаги тўртта одамни эслатади. Кўзадаги тоза сув эса Исони имон билан қабул қилганларга Худованд ҳаёт сувини беришни ваъда қилган сувни эслатади. Бу тўртта одам Исога ўз юракларини топширганини тасаввур қилайлик. Қаранглар, Худонинг Ўғли улар учун нима қилишини.

Бу одамларнинг ҳар бирини Исо қувонч ва тинчлик хамда Ўз ҳаёти билан тўлдирди. Одамлар эски ҳаётларидан кўра Исо Масиҳда кўпроқ нарсаларга эга бўлганларини пайқадилар. Улардан биронтаси ҳам Худога юрагини берганидан асло афсусланмади. Қаранглар, ҳар бири зилолдек тоза сув билан тўлдирилган. Энди азизлар, балки уларнинг ҳар бирини ёшини билмоқчидирсиз. Сиз бу ҳақда нима ўйлаётганингизни тассавур қилиб турибмиз.

Айтайлик, катта стакан ўрта ёшдаги эркакни, кичкинароғи эса аёлни, кейингиси стакан ўсмирни ва энг кичкинаси – ўғил ёки қиз болани тасвирлайди, деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Албатта, кимдир бу ерда адашяпти. Энг катта стакан юрагини Исога ўн ёшда берган одамни тасвирлайди. Ҳозир бу одам балки етмиш беш ёшда бўлиши мумкин. Шундай қилиб, олтмиш беш ёш давомида унинг юрагини тинчлик ва қувонч тўлдирган эди. Бу одам Худонинг Ўғли ундан фойдаланишга имконият берган эди.

Қаранглар, бу кичкина стакандан кўра бу катта стаканда сув кўпроқ. Кичкина стакан эса етмиш ёшга тўлишини кутган қизчани ёки болани эслатади. Ва шундан кейингина у юрагини Исо Масиҳга топширган эди. Худонинг Ўғли уни юрагини ҳам қувонч ва ҳаёт суви билан тўлдирган эди. Бироқ қаранг, бу қизча қанчалик кам сув олганини. Исо учун яшашга унинг вақти кам қолган эди, яъни тахминан беш йилгина холос, чунки етмиш беш ёшида у абадийликка кетган эди. Ҳаётининг олдинги йиилари, деярли бутун умрни у ер юзида Исосиз яшади, қувонч ва тинчлик унинг юрагини тўлдирмган эди.

У қанчалик кўп нарсадан бебаҳра бўлди! Бошқа стаканлар эса ўз ҳаётларини ҳар хил ёшда Исога берган одамларни эслатади. Ҳар бири ерда қанча вақт яшаши керак бўлса, шунчалик тўлдирилган. Бироқ юрагини Худога ўн ёшда бериб, барча йиллар Раббимизга хизмат қилган одам қанча кўп қувонч ва тинчлик олган бўлса, улардан биронтаси ҳам шунчалик қувончни кўп олмаган эди. Азиз радио тингловчи, сиз эса кимга ўхшашни истардингиз? Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top