3:19

Онг мўъижизалари

MP3

Ассалому алайкум оқил тингловчи дўстлар. Сиз қандай қарор қабул қиласиз? Бир қарорга келишингиз осонми ёки аксинчами? Киши бирор бир жиддий иш бўйича қарор қабул қилганида, иложи борича, адашмай, тўғри қарор қабул қилишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳар доим ҳам қилган қарорларимиз тўғри бўлиб чиқавермайди. Баъзилар бирор бир муаммо олдида, қарор қабул қилишга жуда қийналадилар. Қарор қабул қилиш осон иш эмас. Вақтингиз кам бўлса ва тезроқ қарор қабул қилишингиз керак бўлса нима қиласиз?

Баъзида тезда бир қарорга келиш лозим бўлиб қолади. Бир икки ҳафта ёки кунлаб чўзишнинг иложи йўқ. Бугуноқ ҳал қилиш керак.

Шундай вазиятда қуйидаги усулдан фойдаланинг: танангизни бўшаштириб, чуқур-чуқур нафас олинг ва елкаларингизни доира шаклида айлантиринг. Тинчланиш ва ҳотиржамликни ҳис этасиз. Миянгиздан ҳамма фикрларни чиқариб, ўн марта ўзингизга: «Мен доим тўғри қарорга келаман», — денг. Сўзингизнинг кучини ҳис этиш учун қатъият ва ишонч билан гапиринг. Ўнинчи марта айтиб бўлишингиз биланоқ дарров бир тўхтамга келинг. Шу тариқа мантиқий мулоҳазаларни четга суриб, тўғридан-тўғри ғайриихтиёрий онгдан жавоб оласиз. Миянгизга келган энг биринчи фикр тўғри фикрдир.

Баъзида мантиқий хулосалардан воз кечишга тўғри келади. Фақатгина мантиқий қонуниятларга бўйсуниб яшашнинг иложи йўқ, чунки ҳаёт қарама қаршилик ва сир – синоатларга бой.

Айнан шу сабабли ғайриихтиёрий онг ва ички овозга ишониш даркор. Шундай қилган одам чекланган рационал фикрлаш чегарасидан чиқиб, ҳақиқатга яқинлашади.

Афсуски, мактаб одамни ўз ички овозига қулоқ солишга ўргатмайди. Бунинг ўрнига болаларни бир дунё билим ва тажрибани саралашга ўргатади. Аҳамият берсангиз, етарлича ўқиб-ўрганган одамларнинг миясида жавоби топилмаган саволлар бир талай. Бу ўринда одамга фақат ички овоз ёрдам бериши мумкин.

Баъзида аёллар ички ҳиссиётига ишониб, бирор бир қарор қабул қиладиларда, қарорлари оқибатида ишлари ўнгидан келса, ҳаяжон билан «Мен шундай бўлишини билгандим», дейишади. Ҳақиқатдан ҳам ҳаётда кўпчилик ички овозига, сезгисига қулоқ солиб, тўғри қарор қилган ва кўпгина муаммоларни четлаб ўтган кишилар топилади. Буни баъзан олтинчи сезги ҳам дейишади. Киши ўзи билмаган ҳолда, ички овозига қулоқ тутиб, тасодифан тўғри қарор қабул қилади.

Бу ҳолатни ўзи ҳам тушунтириб беролмайди. Сўрасангиз шунчаки, «Буни тўғрилигини сездим», дейишади. Сезги ёки бошқача қилиб айтганда ички онг овози бизни тўғри қарор қабул қилишга ундайди.

Бу нима? Ички олтинчи сезгими? Мана шу ички овозга қулоқ солиш натижасида кўпинча тўғри қарорлар қабул қилинади. Ҳаётингизнинг сифати фикрларингизнинг сифатига боғлиқ. Неча марта бир муаммо ҳақида бош қотириб унга жавоб топа олмагансиз. Фақат ақлингизни ишлатиб, онгингиз кучидан фойдаланмай, имкониятларингизни чегаралаб келгансиз. Қарор қилишга қийналганингизда онгингиз овозига қулоқ тутишга ҳаракат қилиб кўринг. Уни эшитишни ўрганинг. Онг сизга янги йўл-йўриқ топиб беради. Ақлингизни онгингиздаги керакли ахборотни топиш учун ишлатинг.

Зеро Румий айтганидек: «Ичингдаги ичингдадур».

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top