Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз мухлисларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Азизлар, келинг бугун жамоатлар ҳақида суҳбат олиб борсак. Раббимиз Исо Масиҳ шундай деб айтган эди: “Ана, шогрид ўз устозидан юқори бўлмас.
Аммо камолатга етгандан кейин ҳар ким ўзининг устозидай бўлур” Инжилдан Лука мактуби 6 боб 40 оят. Шу билан бирга, менимча, жамоатнинг оғир аҳволи буқўштирноқ ичидаги “маҳсулот” кризиси ёки у орқали “ишлаб чиқарилаётган” одамларнинг туридир. Кўпчилик чўпонлар ва биродарлар Масиҳнинг насиҳатига қулоқ солган ҳолда ва У буюрган ҳамма нарсани бажариш орқали турли муаммоларни ечишни тавсия қиладилар.
Ва бу кўрсатма ҳақиқатдан ҳам жуда маъқулдир. Ҳозирги замон жамоатига танқидий ёндашадиган биродарларимиз кўплаб топилади. Ҳатто умуман жамоатга келмайдиган оддий дунёвий киши ҳам ташқаридан қараб шу ҳақда айтиши мумкин. Замонавий масиҳий жамоатнинг энг катта ва ўзига ҳос заифлиги шундаки, ўзидаги ҳеч қандай ғалатиликни куришмайди.
Жамоатни жанговор жамоа қилишда Масиҳ мақсадини қабул қилиб бу ерда қолипга солинган тадбирлар ҳеч нарсага керак эмаслигини дарҳол тушунасан. Албатта, агар жангчиларнинг 90 фоизи олдиндан ўргатилиб ишга жалб қилинмаганда ғалабага эришиш мумкин эмас. Бироқ жамоатдаги ҳозирги вазият айнан шундай. Сал қўполроқ гапирадиган бўлсак ,қалбаки масиҳийлар Масиҳга содиқлик ва Унинг хизматида шахсан иштирок этиши – бу демак, булут кутарилганда ҳаракат қилиш, ва у тўхтаганда уруш кераклигини тушинишмайди.
Келинг азизлар биродарлар, оддийгина саволни ўртага ташлайлик. Масалан ибодатга йиғилган 3000 та одамдан фақатгина 7 фоизи Масиҳ ҳақида Хушҳабар айтишга ўргатилган бўлса ва атиги 2 фоизи битта инсонни бўлса ҳам Исо Масиҳга келтирган бўлса буюк жамоатни ифодалай оладими? Америка жамоатларида кўпгина “руҳий шизофрениклар” бор, улар ўриндиқлардан ўрин эгаллашади, айтилаётган ваъзларни баҳолашади, бироқ уларнинг имони, ҳаёти бир бирига мослашмайди.
Кўпинча масийҳийлар Масиҳ қолдирган насиҳатларини бажарилиши ҳақида одамларни ўргатиш услубларини чўпонлари ишлаб чиқмагани учун яхши тушунмайдилар. Натижада улар даҳшатли кучсизликни ва виждон азобларини сезишади. Кўп жамоатлар одамларининг оддийгина жамоатдан жамоатга ўтишлари туфайли ўсади. Дарҳақиқат, бир хил “буюк жамоатларда” ҳақиқатдан имонга келганларни бармоқда санаб чиқиш мумкин.
Унинг ўрнига жамоатлар кўп одамларни қўлоқга ёқадиган қизиқарли ваъз ва мусиқа орқали қизиқтиришади. Шунинг учун ҳам одамлар бу жамоат катта, ишчилари эса керакли иш билан банд деб ўйлашади. Азизлар, жамоатларимиз ҳақиқат имонига эга бўлиши учун якдиллик ила ибодат қилайлик. Хайр саломат бўлинглар.