Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукроналар айтамиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Азиз радио тингловчи, ҳеч бошқаларнинг муҳтожлиги ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Ва қандай қилиб ёрдам қўлини чўзгансиз?
Инсон ва айниқса Масиҳга эргашувчи кишилар доимо бошқаларнинг ҳам муҳтожликлари ҳақида ўйлаб қўришлари керак. Раббимиз Исо Масиҳ Юҳанно китобининг 13 боби 1 оятдан 17 оятгача бўлган жойда шу нарсани яхши тасвирлаб бера олган. Бу ерда Раббимиз Ўз шогирдларининг оёқларини ювганлиги ҳақида гап боради.
Ушбу жойни ўқиганимизда худди Раббимиз Исо Масиҳдан бошқа ҳеч ким шу ишни қилишни хоҳламагандек кўринади. Балки шогирдлари бу ҳақида ўйлаб кўришмагандир. Шунинг учун ҳам Масиҳ айнан шу ишни амалда кўрсатди. Охирги 17 оятда эса шуни қўшиб қўйди: “Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар”!
Биз масиҳийлар доимо бошқаларга энг яхши нарсаларни қилишга ёрдам беришимиз керак. Уларни қўллаб-қўвватлашимиз керак. Азизлар, амалда қандайдир ёрдам бера оламизми? Ўйлайманки, энг биринчи ёрдам — уларнинг қалбларига озор берадиган ҳар хил ҳаракатлардан қочишимиз керак. Шундан сўнг уларни кўнглини кўтарувчи сўзлар айтиб, керак бўлса мақтовлар айтишимиз керак.
Азиз радио тингловчи, шу масала бўйича ўйлаб кўринг, Раббимизниг шогирдлари каби ёдингиздан чиқарманг. Фақатгина ўзимиз ҳақимизда ўйлаб бошқаларни эсдан чиқариш ярамайди. 1 Коринфияликларга мактубининг 11боби 1 оятида ҳаворий Павлус шундай ёзади: “Мен Масиҳга қандай эргашсам, сизлар ҳам менга шундай эргашинглар”.
Агар диққат билан контекстга қарайдиган бўлсак, Павел шу гаплар билан бошқаларни ҳам нажот олишини хоҳлаётганини билиш қийин эмас. Раббимиз Исо Масиҳ ҳам айнан шу нарсани хоҳлаган эди. Демак Раббимиз ҳам ва Павлус ҳам ҳар биримизни уларнинг изидан боришимизни хоҳлаяпти.
1 Коринфияликларга мактубининг 16 оятида Павлус қуйдагиларни гапирган эди:
“Шунинг учун силардан ялиниб сўрайман”.
Контекст бўйича аслида бу оят бошқаларни хизматга чорлайдиган оят. Шу оятларни ўқиб туриб Павлус бизнинг хизмат қилишимиз учун қанчалик жон куйдирганлигини кўрамиз. Бизларнинг хизматимиз эса албатта бошқаларга ва уларнинг муҳтожликларига ҳам ёрдам бериш бўлиши мумкин. Шахсан мен ишонаман. Агар ҳар биримиз ён атирофимиздаги биродарларга ёрдам қўлини чўзсак, ишхонамизда ҳам, ибодатхонада ҳам муаммолар деярли бўлмайди. Азиз биродар, ўз яқинларингиз ва биродарларингиздан ёрдамингизни аяманг. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.