MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар, сиз азизлар билан яна тўлқинларимизда учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Азиз биродарлар, орамиздаги келиб чиққан низолар биз учун фойдали бўлиб хизмат қилиши мумкинми? Бугунг шулар ҳақида суҳбатлашсак. Низолар орқали одамларга ёрдам бериш бу қандай содир бўлиши мумкин? Низолар одамларга ёрдам беришимиз учун ҳам имконият яратиб беради. Кўпинча бирон-бир одам сизга бақириб ёки дўқ- пўписа билан ёпишиб кетса, бу унда ва унинг ҳаётида катта муаммолар борлигини кўрсатади.

Бундай ҳолатлар оилада ва яқин дўстлар орасида учрайди. Шундай пайтларда ўзимизни ҳимоя қилишнинг ўрнига бу одамни тушуниб, унга ёрдам беришга ҳаракат қилишимиз мумкин. Албатта, бу унинг қилган хатоси учун жавобгарлигини олиш дегани эмас. Биз сабр-тоқат билан ушбу инсонга унинг муаммоларини ҳал қилишда ёрдам беришимиз ва унга далда бўлишимиз мумкин. Шундай йўл тутиш орқали ҳақиқат ва тўғри фикрларни билиш мумкин. 1-Коринфияликларга мактубининг 11боби 17 ва19 оятларида шу ҳақида билиб олишингиз мумкин, азиз радио тингловчи биродарлар.

Бундан ташқари рақиб инсонга нисбатан намуна бўлишимиз керак. Баъзан биз яхши гапириш ва бошқа ҳатти-ҳаракатларимиз билан ўзимизни яхши кўрсатишимиз мумкин. Аммо жанжаллашув пайтида четдаги одамлар бизнинг ўзимизни қандай тутишимизга катта эътибор беришади. Одамлар кўпроқ биз айтган гапларимизга қараб эмас, балки бизнинг ҳатти-ҳаракатларимизга қараб баҳо беришади. Болаларимиз ҳам биз низоларимизни қандай бартараф этишимизга доимо эътибор беришади.

Низо бўлган пайтда ғазабланиб, ўйламасдан бирданига қандайдир қарорлар чиқарсак, бизнинг фарзандларимиз ҳам биздан ўрнак олиб, ўз муаммоларини шундай ҳал қилишга ўрганишади. Азиз радио тингловчи биродарлар, ўйлайманки, энг тўғри йўл бу яхши қарорга келишдир. Халқимиз орасида “маслаҳатли тўй тарқамас” – деган ажойиб гап бор. Бошқаларнинг фикрлари ва таклифларини эшитиб ҳисобга оладиган киши албатта доно бўлади. Ҳеч қандай муаммо бўлмаган пайтда биз ўзимизни яхши тутамиз, атрофдагиларга яхши муомала қиламиз…. аммо қийинчилик бўлган пайтларда бизнинг асл юзимиз кўринади.

Низолар ва муаммолар бўлган пайтда биз ўз камчиликларимизни кўришимиз мумкин ва кейинчалик эса ушбу камчиликлар устида ишлашимиз учун имконият туғилади. Бошқа одамларга дўқ-пўписа қилиб, уларнинг айбларига ва камчиликларига эътибор бериш ўрнига, келишмовчилик юзага келишидаги ўз хато ва камчиликларимизга эътибор қаратсак яхшироқ бўлар эди. Азизлар, биз ўз-ўзимизга: “Менинг қайси хатоим бу келишмовчиликнинг юзага келишига сабаб бўлди? Энди мен нима қилишим мумкин?” деган саволларни бериб, ўйлаб кўришимиз мумкин. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимизни янги манзилини айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top