Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукроналар айтамиз. Мен Ғолиббек яна микрофон қаршисидаман. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, биз сиз билан аввалги эшиттиришларимизни қандай жангда иштирок этаётганлигимизни аниқлаб олишдан бошлаган эдик.
Сўнгра, эсингизда бўлса, қанақа рақиб билан жанг қилаётганлигимизни аниқ билиб олиш учун душманимиз иблис ҳақидаги маълумотларни ўрганиб чиқдик. Биз иблис ва унинг югурдаклари ҳақида, шунингдек, имонлиларга ёрдам берувчи фаришталар ҳақида ҳам билиб олдик. Шундан сўнг, ибодат ва Худо Каломи воситасида ўзимизни ҳимоя қилиш йўллари ҳақида ҳам гаплашдик.
Душманимиз иблисни мағлуб қилишнинг энг яхши йўли ― бу Худованднинг Ҳақиқатидан фойдаланишдир. Иблис ёлғончи бўлганлиги учун ҳам ҳақиқат уни фош қилиб ташлайди. Кейинги эшиттиришларимизда эса Худо бизни таъмин этган «барча қурол-аслаҳалар» билан танишиб чиқдик. Биз, Масиҳга эргашувчилар, доимо шундай руҳий қуроллар билан қуролланамиз ва ибодат қиламиз.
Азизлар, шундагина Раббимиз Исо Масиҳ билан ғолибона қадам ташлаб, олдингга интиламиз! Менинг Исо Масиҳдаги ўрним қандай? Мен Исо Масиҳда кимман? Шу саволар ўзимиз ҳақимизда, ўзимизга аниқлик кирита олади. Худо мендан юз ўгирмаган, мен Худо учун севикли фарзандман, мен ҳар қандай гуноҳлардан фориғ бўлганим учун ҳам покман, чунки Ҳазрати Исо мени қандай бўлсам, шундайлигимча қабул қилди ва мен янгитдан, юқоридан туғилдим.
Бу ҳақиқатни инкор қилган ҳар қандай ёлғонни мен инкор қиламан. Худо менга Ўзининг Каломи орқали шундай дейди: Мен ― Худонинг фарзандиман ва Исо Масиҳнинг дўстиман (Юҳанно 1 боб 12 оят ва Юҳанно мактубининг 15 боби 15 ояти). Раббимиз Исо Масиҳ шахсан мени оқланганлигим ҳақида Римликларга мактубининг 5 боби 1 оятида гапириб ўтади.
Мен фойдасиз, яроқсиз, чорасиз ва умидсиз одам эмасман, чунки мен Раббимиз Исо Масиҳ учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бир масиҳий инсондирман. Менга қўйилган бу айбловларни ҳаммасини рад қиламан, Раббимиз Исо Масиҳ шундай деб айтган эди: Мен ернинг тузиман ва оламнинг нуриман Матто Хушхабар китоби 5 боб 13 ҳамда 14 оятлар. Мен ҳақиқий ток ―Исо Масиҳнинг новдасиман, Унинг ҳаёт ирмоғиман.
Мен ҳосил бериш учун танланганман. Мен Ҳазрати Исонинг куч-қуввати билан таъминланган шоҳидиман. Худованд доимо шу истак ва хоҳишларимизни қуллаб- қуватлайди. Бунинг учун биз имонлилардаги истак чин юракдан бўлса бас. Ҳурматли радио тингловчи биродар, масиҳий киши доимо сергак туриши лозим. Агар салгина мудраб, кўзимиз уйқуга кетса, душман ўзининг ёвуз ниятини амалга оширишга уринади. Азиз биродар, доимо ҳаётингиз тинчликка тўла бўлсин. Оилангизда эса тинчлик ва Худонинг севгиси ҳукмрон бўлсин. Хайр.