3:12

Руҳий ғалаба 35

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан ғойибона бўлсада яна радио орқали учрашиб турганимиздан Худовандга ва Раббимизга шукроналар айтамиз. Мен Ғолиббек бугун микрофон олдидаман. Кўпчилик инсонлар ёшлигида ёки қизиқиши туфайли бўлсада, фолбинларга бориб мурожаат қилган бўлса керак. Мен талабалик пайтларимни яхши эслайман. Кўпчилик талабалар ётоқхонада оккультизимнинг ҳар хил турлари билан шуғулланишар эди.

Минг афсуски, улар оқибати нима билан тугаши ҳақида умуман ўйлашмасди. Оккультизимнинг энг кўп тарқалган усулларидан бири «Таро» карталаридир. Бу усул келажакни олдиндан айтиб бериш учун ишлатиладиган маҳсус оккультик рамзларни ишлатиш билан шуғулланади. Ушбу оккультик амалларнинг барчаси келиб чиқиши жиҳатдан жинларга хос амаллардир. Уларнинг кўпчилиги Муқаддас Каломда аниқ тасвирлаб берилган ва қатъий маън қилинган.

Бу ҳақида Иккинчи Қонунлар китобининг 18 боби 9 ва 13 оятларида ўқиб кўришингиз мумкин. Имонлилар ҳақиқат йўлидан чиқмаслик учун ҳамиша ўзларида яшаётган Муқаддас Руҳга қулоқ солиб яшашлари керак. Улар ҳеч қачон юқорида айтиб ўтилган йўлларга кирмасликлари керак. Биз билишимиз керак бўлган бошқа кўплаб иблисга хос йўллар ҳам мавжуд. Астрологик талқинларни тузиш, стол айлантириш, аждаҳолар ва ертўлалар, сеҳрли кристаллар ёки пирамидалар ва маятникни тебратиш йўли билан руҳни чақириб, келажакни олдиндан билиш каби амаллар шулар жумласига киради.

Янги имонга келганларга бундай нарсалардан қатъий бош тортиб, уларга умуман яқин келмасликлари зарурлигини тушунтириб бериш ҳар бир тажрибали масиҳий биродарларнинг вазифасидир. Келинг, «жодугарларнинг сеҳр-жодуси» ҳақидаги саволни қисқача таҳлил қилиб чиқайлик. Бу бузуқлик амали аёл маъбудаларга сиғиниш ва феминизмга ўта боғлиқ ҳисобланади. Жодугарларни аёл ҳаёти босқичларининг намунаси, деб таъкидлайдилар.

Улар оламидаги аёллик куч-қудрати асосан уч хил маъбуда кўринишдадир, яъни турмушга чиқмаган қиз, она ва қари шум кампир кўринишида намоён бўлади, деб эътироф қиладилар. Маъбуданинг бу уч кўриниши ой даври билан боғлиқ. Тўлишаётган ой бу қиз, тўлин ой бу она, кичиклашаётган ой эса ― қари шум кампир деб ҳисобланади. Жодугарлар бу нарсани йигирма саккиз кунлик ой даври аёлнинг йигирма саккиз кунлик ҳайз келиши даврига ўхшаш, деган фикр билан тушунтирадилар.

Жодугарларнинг ўзига хос томони шундан иборатки, улар ўн уч кишидан ошмайдиган кичкина гуруҳ шашбашга кирадилар.Улар ҳар хил афсунлар ўқиб, маросимларни ўтказадилар ёки ой тўлган пайтда, ёҳуд қуёш тутилиб, ой ва қуёшнинг қуввати энг юқори даражага чиққан пайтда шифо берувчи қувват «конусини» юқорига кўтарадилар. Ҳурматли биродар, бу ёвуз шайтоннинг инсонларни тўғри йўлдан уриш усулларидан биридир. Ҳеч қачон унга алданиб қолманг. Худованднинг Ўзи ҳар биримизни ёвузликдан асрасин. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top