3:25

Пайғамбарлар башоратлари

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна азизлар сиз билан радио тўлқинлари орқали биргамиз. Шундай имконият учун Худовандимизга миннатдормиз. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Худованд кўп йиллар давомида исроилликлар Бобил давлатига қул бўлишидан ҳам олдин одамларни огоҳлантириш учун пайғамбарларни юборган эди.

Халқ Бобил юртига олиб кетилганидан кейин ҳам Худованд пайғамбарларни юборишда давом этди. Албатта кейинги пайғамбарлар ҳам аввалгилари каби одамларни Худовандга юз буришга чақирар эди. Шундай пайғамбарлар орасида Неемия, Изекиел, Йўел, Хаггай, Закариё, Малахи, Дониёр, Ишая, Амос, Нахум ва бошқа кўплаб пайғамбарлар бор эди.

Бу пайғамбарлар халқни гуноҳлари учун жазоланиши ҳақида огоҳлантирган бўлсалар ҳам, Исроил халқига умид борлиги ҳақида ҳам башорат қилишар эди. Пайғамбарлар узоқ йиллар давом этган қулликни 70 йилдан кейин тугаши ҳақида башорат қилишган эди. Баъзи башоратларда эса қуллик Маъбад қайта қурилганидан кейин тугаши ҳақида ёзилган. Бу башоратлардан ташқари Масиҳ, Нажоткор ва Шоҳ келиб, абадий шоҳлик ўрнатиши ҳақида ҳам башорат қилинган.

Албатта Худованд ушбу башоратларни ёзиб қолдирилишини истаган эди. Шунинг учун ҳам ушбу башоратлар биз ўқиётган Муқаддас Китобимизда бор. Худованд Ўз сўзига содиқ бўлгани учун пайғамбарларнинг башоратларини ҳам амалга оширди.

Орадан 70 йил ўтгач маъбадни қайта қуриш учун Худованд кўплаб одамларни Қуддус шаҳрига қайтариб олиб келди. 20 йилдан кейин эса пайғамбарлар башорати амалга ошди. Маъбад қайта қуриб битқазилди.

Кейинчалик малика Эстер даврида яна бир катта гуруҳ Қуддусга маъбад деворларини қуруш учун қайтиб келишди. Худованд яна Ўз ваъдасини бажарган эди. Кўп исроилликлар маъбаднинг қайта қурилиши даврида Худовандга юз буриб, яна Унга сажда қилишни бошладилар. Аммо ҳали ҳам кўплаб исроилликлар бошқа ерларда, Форслар, Юнонлар ва Римликлар ҳукмронлик қилган ерларда яшар эдилар. Ҳукмрон халқлар исроилликларни азоблар эди.

Улар жуда қийналгани, тушкунликка тушгани учун Худовандга сажда қилмас эдилар. Албатта Худованд Исроил халқига нисбатан кўп сабр-тоқат қилди. Улар Мисрдан қулликдан чиққанларидан тортиб то пайғамбарлар давригача Худо Ўз халқига сабр қилиб келди. Лекин Худован маълум вақт Ўз халқига ҳеч қандай пайғамбарларни юбормади.

400 йил Худо ҳеч нарса демади. Худо яна гапирганида, энди ваъда қилинган Масиҳнинг келиши ҳақида эълон қилар эди. Ҳатто орадан 400 йил ўтган бўлса ҳам Худованд берган ваъдасини ёдидан чиқармаган эди. Энди энг муҳим ваъдани бажариш вақти келган эди. Худованд башорат қилинган Масиҳ орқали бутун дунёдаги халқларни баракаламоқчи. Шу жумладан сизни ҳам, азиз дўстим. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top