3:34

Каннибалларга Хушхабар 2

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна тўлқинларимиз орқали учрашиб турганимиздан бениҳоя хурсандмиз. Азиз биродарлар, ўтган эшиттиришларимизнинг бирида сизларга канибалларга Хушхабарнинг бориши ҳақида айтган эдик. Бугун ушбу эшиттиришимизнинг давоми ҳақида сизлар билан яна бўлишмоқчимиз. Марҳамат, тингланг. Азизлар, қабилалар орасида ярашув маросим бошланганда, оналарни қўрқув босарди, чунки оналар нима бўлишини тушунишарди.

Ва ниҳоят, бир ёш йигит ўзининг ёлғиз фарзандини хотинидан тортиб олиб бошқа қабила томон югуриб бориб уларга берди, бунинг эвазига эса улар бошқа фарзанд олишди ва шу тариқа қабилалар ўртасида тинчлик ўрнатилди. Қабила аҳолиси маданиятига қарасак, бу одамлар орасида дўстликка, ишончга шубҳа билан қараш мумкин, фақат бир вазиятдан ташқари. Агар бирор киши ўз фарзандини чиндан ҳам душманига берган бўлса, у кишига ишониш мумкин, деб ҳисоблаган. Дон учун бу вазият қоронғида порлаган нурдек бўлди. Қабила аҳолиснинг мана шу фикрни у Хушхабарда ишлатди, яьни Ота Худо Ўз ўғли Исони инсонлар билан ярашиш учун қурбонликка берди.

Дон сави аҳолисининг маданиятига Хушхабарни олиб кириш учун тешик топгандай эди, лекин бу ҳали аҳолининг ўзгариши учун камлик қиларди. Шунинг учун Дон ва хотини Кэрол кейинги бир неча йил мобайнида уларнинг маданиятини ўрганишди. Уларнинг сабрли хизмати оқибатида аста-секин сави аҳолиси Масиҳга кела бошлади. Кэрол хамшира бўлиб гигиенадан умуман бехабар сави аҳолисига хизмат қилар, Дон эса Янги Аҳдни таржима қилиб уларни ўқишга ўргатар эди. Бу хизматчилар миллатнинг маданиятини ўзгартиришдан қочишган. 1972 йил — орадан ўн йил ўтиб бу оила хизмат қилган сави аҳолиси орасида жуда катта ўзгаришлар рўй берди. Масиҳийлар йиғиладиган уй икки баробар катта қилиб қурилди.

Доннинг сайи ҳаракати билан маҳаллий сави аҳолиси гумбаз шаклида бино қуриб битиришди. Доннинг фикрича бу уй Худоники бўлиб, аввалги душманлар бир стол атрофида ўтириб ибодат қилиб, Худони улуғлайдиган жой бўлиши ва у камида минг кишини ўз ичига олиши керак эди. Мана шу бино сави ерида қад кўтарди. Янги Аҳд таржимасини тугатиб, Дон сави жамоатни ўзларининг маҳаллий хизматчилари назоратига қолдириб, оиласи билан бошқа Ауии қабиласида хизмат қилаётган хизматчиларга ёрдам бериш учун жўнаб кетишади. 1976 йилдан бошлаб у Пассадендаги хизматчилар уюшмасида “қабилаларда яшовчиларни ўрганиш” курсига бошлиқ этиб тайинланади.

Кейинчалик Дон Ғарбий Ирианадаги “яли” қабиласида хизматчиларга ёрдам бериш учун боради. Ҳозирги кунга қадар Дон шу жойда Раббимиз Исо Масиҳ учун хизмат қилиб келмоқда. Албатта, шундай биродарларимиз учун биз доимо ибодатда бўлишимиз керак. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top