2:55

Ваъз 147

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сизлар учун тайёрлаган эшиттиришларимиздан бири. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Кунларнинг бирида Раббимиз Исо Масиҳнинг атрофида кўплаб халойик тўпланганида содир бўлди. Раббимиз Исо Масиҳдан кўп саволларга жавоб сўрадилар. Исо Масиҳ эса айрим муҳим саволларга жавоб берди.

Айрим саволларга Раббимиз эски Аҳд китобига тегишли оятлар билан, яна бошқа саволларга эса оддийгина қилиб Худованднинг сўзлари билан жавоб берар эди. Бирданига савол жавобни болаларнинг шовқинли гаплари бўлиб юборди. Шогирдларнинг кўзлари эса бирданига Раббимизга яқинлашиб келаётган кичкина болаларга тушди.

Чунки айрим одамлар ўзларининг болаларини Раббимизнинг олдига олиб келишаётган эдилар. Балки шогирдлари ўйлаган бўлиши мумкин: ёш болалар бу ерда нима қилади? Улар ўзларича ўйнаб юришган бўлсалар керак деб. Лекин бу биз ва шогирдлар ўйлаганидек оддий ҳолат эмасди. Балки улар ўйлагандир: бу ерда катталар жуда муҳим масалалар ҳақида гаплашишяпти.

Болалар бизга халақит қилмасликлари лозим, биз болаларни Раббимизга халақит қилишига йўл қўймаслигимиз керак деб ўйлади шогирдлар. Ҳар бир бола ва уларнинг ота-онаси ҳам Раббимиз учун бугун оғир кун бўлганини тушунтиришимиз керак, У бугун болалар билан гаплашишни хоҳламайди, деб ўйлади Раббимизнинг шогирдлари.

Шунинг учун ҳам Раббимизнинг шогирдлари тез уларни тўҳтатиш кераклиги ҳақида қайғура бошладилар. Йўқ, йўқ, бу ерга болаларнинг келиши мумкин эмас, деб айтишарди шогирдлар. Шу ерда туринглар, Устозни бекорга безовта қилманглар, деб айтди шогирдлардан айримлари. Балки яна бошқаси уларга, бу ердан жўнаб қолинглар, Раббимиз жуда банд, деб дўқ қилган бўлиши ҳам мумкин.

Балки болалар ва уларнинг ота-онаси ушбу гаплардан ҳафсаласи пир бўлиб кайфиятлари тушган бўлиши ҳам мумкин. Уларда ушбу гапдан кейин ортларига қайтишдан бошқа иложилари йўқ эди. Раббимиз Исо Масиҳ халойиқ орасидан тезда ёриб чиқди ва Унинг кўзлари хурсандлигидан чақнаб кетди. Болаларни қўйинглар, улар менинг олдимга келсинлар, деди Раббимиз Исо Масиҳ бирданига.

Уларга менинг олдимга келишлари учун қаршилик қилманглар, деди. Осмон Шоҳлиги уларга ўхшаб Менинг олдимга келганларга насиб бўлади, деб айтди Раббимиз. Агар кимда-ким болалар каби Осмон Шоҳлигига ишонмасалар, улардан ҳеч бири у ерга кираолмайди. Азиз радио тингловчи биродар, Раббимизнинг ушбу гапларидан шуни хулоса қилишимиз мумкинки, У болаларни жуда севади.

Шундай экан, болаларни гуноҳга ботган ҳолда ҳалок бўлишига йўл қўймайлик. Қўлимиздан келгунича уларга хизмат қилиб, Худованднинг нажот йўлини кўрсатайлик. Азиз радио тингловчи яна радио орқали учрашгунча хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top