3:06

Итоаткорлик 01

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар. Азизлар, Худога ишониш бизда ҳеч қачон саволлар, шубҳалар туғилмаслигини ёки қўрқувлар бўлмаслигини англатмайди. Қийинчиликларга дуч келганимизда бизда пайдо бўладиган табиий ҳистуйғуларни шунчаки “ўчириб” қўя олмаймиз.

Худога ишониш туғиладиган саволлар, шубҳалар ва қўрқувлар бўлишига қарамай, марҳамати туфайли Ундан куч ва умид олишимизни ва Худо бизни севишига, ҳамма нарсани назорат қилишига ва доимо эзгулик олиб келишига ишонишни англатади.

Бундай ишонч бизга ҳатто мураккаб вазиятларда хайрли ишлар қилишга ва тўғри йўл тутишга ёрдам беради. Муқаддас Китобда одамлар қўрққанларида ҳам Худога ишонишда давом этганларига мисоллар кўп.

Масалан Аюб, у ғоят катта йўқотишлардан азоб чеккан, қўрқувлари ва шубҳалари жуда кўп бўлган. Аммо азоб чекиб, шубҳалар остида қолиб, у оҳироқибат шундай хулосага келади: “Ҳа, биламан, Сен ҳамма нарсани қила оласан.

Сенинг режаларингни ҳеч ким буза олмайди.  “Билмай туриб, донолигимга гумон қилаётган ким?”- деб сўрадинг. Ўша менман. Ўзим тушунмайдиган нарсалар ҳақида оғиз очдим.

Ақлим етмайдиган ажойиботлар ҳақида гапирдим”. Аюб китобининг 42 боби 2 ва 3 оятлари. Азизлар, Муқаддас Китобдаги шахсан менинг энг яхши кўрган қаҳрамонларимдан бири – Юсуфдир. Ибтидо китобининг 37 ва 50 бобларда унинг бошидан ўтказганлари ҳақида ёзилган.

Акалари отасининг эрка ўғли бўлгани учун унга ҳасад қилардилар ва охироқибат уни қул қилиб Мисрга сотиб юборадилар. Юсуф умидсизлик ва шубҳалар билан курашган бўлсада, тақдирига қаршилик қилмади: Худога содиқлик билан хизмат қилишда давом этди.

Ростгўйлиги ва тўғрилигига қарамасдан, унга қарши сохта айбловлар қўйилди ва Юсуф зиндонбанд этилди. Аммо бу ерда ҳам Юсуф Худога ишонишда ва уни қамаганларга содиқ хизмат қилишда давом этди.

Худо Юсуфга донолик ва тушларни таъбир қилиш қобилиятини бериб, унга Ўз меҳрибончилигини кўрсатди. Юсуфнинг бу хислатлари туфайли фиръавн уни бутун Миср устидан ҳоким қилиб тайинлади.

Лавозими орқали у бутун Миср халқини, шунингдек ўз оиласини ўша даврда Ўрта шарқни қамраб олган очарчиликдан сақлаб қолди. Охироқибат унга келтирган кулфати учун кечирим сўраб ёлворган, ўз ҳаёти учун қўрқувдан ичэтини еётган акалари унинг олдига келдилар. Юсуф ноёб беозорликни ва Худонинг ҳукмронлигига бўлган чуқур ишончни намоён қилади. Азизлар, шу ерда мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top