Ассалому алайкум азиз радио тингловчи. Яна ҳаво тўлқинларида сиз азизлар учун берилиб борилаётган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон олдида мен Ғолиббек. Агар имонли киши ўз ҳаётини ёвуз кучларнинг ҳар қандай таъсиридан тозалашни истаса, муттасил дуо қилиши, Муқаддас Китобни ўқиб-ўрганиши, ҳис-туйғулари ва руҳиятидаги синиқликларни тузатиши ва бошқа одамлар билан соғлом, диёнатли муносабатлар ўрнатиши керак.
Муқаддас Китобдаги бу мавзуларга боғлиқ бўлган жойлар айрим оятларни сизнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз: Забур китобининг 12 боби 131ояти ва 2 Коринфликларга мактубининг 5 боби, шунингдек Галатияликларга мактуби 6 боб ҳамда Ёқуб мактуби 5 боби.
Жинга йўлиққанлик дардидан халос бўлгач, инсоннинг ҳаётида бўшлиқ ҳосил бўлади ва бу бўшлиқни нима биландир тўлдириш кераклигини биз унутмаслигимиз керак. Бу хақида Матто Хушхабар китобининг 12 боби 43 хамда 45 оятлари бизларга эслатади. Жинга йўлиқмасликнинг ягона йўли — янгитдан яъни юқоридан туғилиб, Муқаддас Руҳга қалбимиздан жой беришдир.
Тавротда, Пайғамбарлар Китобларида ва Забурда ҳам жинлар ҳақида ёзилганига гувохмиз. Исроил халқи Худонинг қудрати чексиз эканлигига ишонганлар. Шунга қарамай Таврот, Пайғамбарларнинг Китоблари ва Забурда жинлар ҳақида унчалик кўп маълумотлар битилмаган.
Бизнинг тахминимизча бу китобларда Худо билан гуноҳкор фаришталар ўртасидаги боғлиқлик қандай тушунтирилишига қараб, одамларда жинлар тўғрисидаги илк тушунчалар пайдо бўлган бўлиши мумкин. Жин бу шоҳ Шоулга оғир азоб-уқубатлар етказган «Худо юборган ёмон руҳ» бўлган. Бу Худонинг пайғамбари Михиё айтган «ёлғончи руҳ» эди.
Таврот, Пайғамбарлар Китоблари ҳамда Забурда айтиб ўтилган жинларнинг ҳатти-ҳаракатлари, шунингдек мажусийларга хос топинишга яъни сиғиниш ҳам боғлиқ. Жинлар ўз найранглари ва нопок ҳатти-ҳаракатларини асоси қилиб, мажусийларнинг бутларидан фойдаланадилар ва бундан ҳузур топадилар.
Бу бузғунчи фаолият ҳақида Тавротда ҳам, Пайғамбарлар Китобларида ҳам, Забур ва Янги Аҳдда ҳам кўп гапирилади ва ҳар хил кўринишларда тасвирланади. Мисол учун, иблис имонлиларни ёлғон гапиришга ундайди. Ҳаворийлар мактубининг 5 боби 3 оятида айнан шуни ўқишимиз мумкин. Бундан ташқари, имонлилар жамоатини пароканда қилиш ва тарқатиб юбориш учун ҳақиқий имонлилар орасига сохта имонлиларни қўшиб қўяди.
Бу ҳақида Матто Хушхабар китобининг 13 боби 24-30 оятларида ва 37 ҳамда 43 оятларидан ўқиб кўришимиз мумкин. Иблиснинг бу каби қилмишларидан ўзини ҳимоя қилиш учун ҳар бир имонли ҳушёр ва бедор бўлиши жуда муҳимдир. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр саломат бўлинглар.