2:57

Мустаҳкам имон 04

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли мухлислар. Азизлар, доимо бир нарсани ёдда тутинг: жароҳатингизни яширишингиз уни баттар кучайтиради. Муаммолар қоронғуликда катталашиб бораверади, аммо қачонки ҳақиқат нурига чиқарилса улар қисқаради.

Сиз ўзингизнинг сирларингиз каби хастасиз. Шунинг учун ниқобингизни ечиб, комилликка даъвоингизни тўхтатинг ва эркинликда юринг. Сэддлбэк жамоатида “Шифони Қутланг” номли дастур орқали бир қанча кишиларни қаттиқ васвасалардан ва бир қанча умидсиз ҳоллардан қутулганликларини эшитганмиз.

Бу Каломга ҳамда Исонинг гўзал сўзларига асосланган саккиз босқичли шифоланиш жараёни бўлиб, кичик гуруҳларда ташкил қилинган эди. Кейинги ўн йил давомида 5000дан ортиқ киши турли одатлар, жароҳатлар ва оғриқлардан озод бўлдилар.

Бугунги кунда ушбу дастур бир қанча жамоатларда қўлланиляпти. Бу дастурни кўплаб жамоатлар бир-бирларига тавсия қиляпти. Шайтон сиздан васвасаларингиз ва гуноҳларингиз ягона эканлиги ҳақида ўйлаб, уларни сир сақлашингиз кераклигини хоҳлайди.

Ҳақиқат шуки, ҳаммамиз ҳам бир кемадамиз. Ҳаммамиз ҳам бир хил васвасаларга дучор бўламиз ва “ҳаммамиз ҳам гуноҳкор”. Миллионлаб кишилар сиз ҳис қилганингиздек ҳис қилганлар ва ҳозир сиз дучор бўлаётган қийинчиликларга дучор бўлганлар.

Биз ўз хатоларимизни яширишимизнинг сабаби кибрдир. Биз бошқаларни бизнинг ҳар бир ишимиз назоратда деб ўйлашларини хоҳлаймиз. Ҳақиқат шуки, сиз гапиролмайдиган ҳар қандай нарса аллақачон ҳаётингизда назоратдан чиққандир:

молиявий муаммоларингиз, турмушингиз, фарзандларингиз, фикрларингиз, жинсийлигингиз, яширин одатларингиз ёки бошқа ҳар қандай нарсалар. Агар сиз буни ўзингиз ҳал қила олганингизда аллақачон ҳал қилардингиз.

Аммо сиз ўзингиз бажаролмайсиз. Иродангиз ва шахсий аҳдларингиз етарли эмас. Баъзи муаммолар ўзингиз ҳал қилишингиз учун ҳаддан ташқари сингиб кетган, одатга айланган ва катталашиб кетгандир.

Сиз учун сизга далда берадиган, ёрдам берадиган, сиз учун ибодат қиладиган, сизни шартсиз севадиган ва маъсул бўлган кичик гуруҳ ёки маъсул ҳамкорга муҳтожсиз. Кейин сиз улар учун шундай қила оласиз.

Қачонки бирор киши менга: “Ҳозиргача буни ҳеч кимга айтганим йўқ,” — деса мен у кишидан хурсанд бўламан, чунки биламанки, у киши катта енгиллик ва озодликни ҳис қилишни бошлайди. Босим кучидан эркин бўладилар ва илк бор келажаклари учун умид учқунини кўрадилар.

Ўзимизнинг қийинчиликларимизни бирор художўй ўртоғимизга айтганимизда биз Худонинг айтганини қиламиз. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top