3:30

Kичкина африкалик бола

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Бугунги эшиттиришимиз оркали бир ҳикояни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчимиз. Яго курпани бошига тортиб қўйди, унинг сочлари қора жингалак эди.

Яго, турақол! Биз бугун отанг воизлик қиладиган узоқ қишлоққа боришимиз керак. Болакай эринган ҳолда курпани тагидан чиқди. “У ерга боргунимизча қуёш баланд кўтарилиб, жуда иссиқ бўлади”, — дея минғирлаб борарди Яго. Болага кўп нарсалар ёқмасди: кўпинча унга жуда иссиқ ёки жуда совуқ бўларди, йўл узоқ, иш эса қийин кўринар эди. У доимо минғирларди ва нолирди. Бирор нарса устидан шикоят қилиш учун унда доим сабаб топиларди.

Яго йўл бўйи қишлоққача минғирлаб келди. “Фақат қаттиқ ўриндиқда ўтирмасак бўлгани”, — деди у кичкина ибодатхонага яқинлашганда. Кун бўйи хоҳлаган нарсани қилиб юрганда мазза бўларди – ўйнаш, овқат ейиш, дангасалик қилиш…” – дея чуқур ҳаёлларга чўмиб, ўйларди Яго воизхонни гапирганларини эшитмасдан. Бирданига у отаси гапираётганини эшитди: “Одам Атонинг итоатсизлиги туфайли дунёга гуноҳ, муҳтожлик, кулфат ва лаънат кириб келди”.

Уйга қайтаётганда Яго йўл бўйи бу сўзлар ҳақида ўйларди: “Нима учун Одам Ато бундай бемаъниликка йўл қўйди, етмагандай бизларни ҳам бу ишга аралаштириб қўйди? Бизда шунча ёқимсиз нарсалар бўлмасди. Мен хоҳлаганимча, исталган пайтда ўйнаган, овқат еган ва ухлаган бўлардим. Ишлаш ва ота-онага ёрдам бериш керак бўлмасди. Қандай қилиб биринчи одамлар ман этилган мевага тегишди экан?!” Кечки пайт бутун оила уй олдидаги олов атрофида ўтирган эди. “Яго, сен кун бўйи минғирлаганингни ва норозилик билдирганингни эшитдим.

Шунинг учун бугундан бошлаб сен бизга ёрдам бермайсан. Ўйнашинг, бирор нарса ясашинг, овқатланишинг ёки дам олишинг мукин, умуман айтганда, хоҳлаган нарсани қилишинг мумкин”. Бола ҳайрон бўлди, унинг кўзлари қувончдан чақнаб турарди. “Демак, агар мен маккажўхори экилган ерни утоқ қилмасам, сиз мени урушмайсиз, шундайми?” “Ҳа, — жавоб берди отаси ўғлига, – лекин фақат битта шарт бор. Сен мана бу қизил қутичани очмаслигинг керак”. “Бу эски қутичани очиб нима қиламан? Унда нима бор?” “Унга тегинган заҳоти яна ишларда ёрдам беришингга тўғри келади”, — деб огоҳлантириб қўйди отаси.

Бу қутичага тегинмаслик керак холос – ахир бу жуда онсон-ку! “Эртага эрталаб уйғонганингда биз уйда бўлмаймиз. Шу билан кечқурун қайтамиз”. Болакай эрталаб туриб, уйда ҳеч ким йўқлигини курди. Сабр-тоқати етишмай, у қутичани очиб кўрди. Шу пайт қутичадан бир чиройли қушча учиб чикиб кетди, Яго қушчани ушлай олмади. Отаси кайтиб келганида, ҳаммасидан хабардор булди. Ягога отаси шундай деб айтди: “Одам Атони бекорга айиблама. Сен ҳам худди у каби ҳаракат қилдинг. Энди марҳамат килиб, ўз ишларингни бажаришга киришгин. Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top