3:26

Руҳий ғалаба 45

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда руҳий жанг мавзусига бағишланган эшиттиришларимиздан яна бири. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. Хушхабар китобидан Луко китобининг 22 боби 31 ва 32 оятларида Раббимиз Исо Масиҳ Бутрусга қарата шундай деб айтади:

“…Симун, Симун! Мана, шайтон сизларни буғдой каби ғалвирдан ўтказишга изн сўради. Бироқ Мен, имондан тоймагил, дея сен учун ибодат қилдим. Сен бир кун қайтиб келганингда, биродарларинг имонини мустаҳкамла”. Албатта шайтон Бутрусни йўқ қилмоқчи эди. Сабаби, илк жамоатларнинг пайдо бўлишида унинг ўрни катта эди.

Шайтон Бутруснинг ортидан пойлаб юрганини Бутрус эшитганида шундай деди: Унинг ушбу гаплари Луко китобининг 22 боби 33 оятида келтириб ўтилган. “…Раббий! Мен Сен билан зиндонга хам, ўлимга ҳам боришга тайёрман”! — деди. Лекин шу кунининг ўзида кечқурун Бутрус Раббимиз Исо Масиҳдан уч маротаба юз ўгирганлиги ҳар биримизга Муқаддас Китобдан яхши маълум.

Лекин у ўз қилмишидан қаттиқ азобланиб хунг-хунг йиғлади. Бундан шуни кўришимиз мумкинки, у Худованднинг олдида қилган иши учун тавба қилиб, Худованд билан яна ўз алоқасини қайта тиклади. Азиз мухлислар, Бутрус ушбу бўлиб ўтган воқеалардан ўзига қандай дарс олди ёки қандай хулоса чиқарди? Энг аввало шуни тушуниб етдики, унинг бир ўзи ҳеч нарсага эриша олмайди.

Барча қилган хатолари Бутрус учун яхшилик бўлиб хизмат қилмаслигини у ўз вақтида англаб етди. Шундан кейин эса зудлик билан Худованд учун энг керакли хизматчи бўлиш учун ҳаракат қила бошлади. Бутрус руҳий тозаланиш, бу давом этадиган процесс эканлигини англаб етди, шунинг учун ҳам у ўзининг мактубларининг бирида бизларга қаратиб, шундай деб айтади:

“Шу сабабдан беҳад хурсандсизлар. Ҳозир турли васвасалар туфайли бироз қайғуришингизга тўғри келса-да, лекин бу васвасалар имонингизни синаш учун фойдали эканлигини билинглар. Ҳатто фоний олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Шу сингари, олтиндан ҳам қимматли бўлган имонингиз синовдан ўтиб, Исо Масиҳ осмондан зоҳир бўлгач, сизларга мақтов ва шон-шараф келтирсин”. 1 Бутрус мактубининг 1 боби 6 ҳамда 7 оятлари.

Азиз биродарлар, Худованд ҳар биримизнинг ҳаётимизда ҳам худди шунга ўхшаш синовларни бериши мумкин. Аюб, Павлус ва Бутруснинг ҳаётида Худованд ажойиб руҳий ўзгаришлар қилди. Улардан ҳеч бири ўз кучи билан шайтонга қарши кураш олиб бормадилар. Фақатгина Худованддан ёрдам сўрашди холос. Ҳатто шайтон ўз қўлидаги турли кулфатлари ва бахтсизликлари билан ҳам уларни енга олмади.

Чунки бизнинг Отамиз Худованд Ўз фарзандларининг азоб чекишига йўл қўймайди. Лекин турли усуллар билан имонимизни янада мустаҳкамлайди холос. Азиз биродар шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top