3:38

Руҳий ғалаба 14

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Иблис ва унинг жинлари Худо фарзандига қарши турли хил усуллар билан таъсир ўтказа олади. Қуйида шайтон ва жинларнинг имонлига қарши чиқиши мумкин бўлган бир неча усулларни келтириб ўтамиз:

Масалан Матто китобининг 4 боби 1 оятдан то 11 оятгача бўлган жойда васваса ҳақида гап боради. Улар доимо Муқаддас Худованднинг мақсади ва ишига тўғридан-тўғри қаршилик кўрсатиб келишган. Бу ҳақида Эски Аҳд китобининг Дониёр китоби 10 боби 12 ва 14 оятларида гапирилган. Бундан ташқари ёмон таъсир қилиш ва ёлғон орқали, ёвуз руҳларнинг одам танасига кириб олиши ёки уларнинг таъсирида қийнаш орқали,

Одам танасига турли хил касалликлар билан азоб бериш орқали, руҳий изтироб ва саросимага солиш орқали, одамлар онгига таъсир ўтказиш, уларни ёлғон гапиришга ундаш, дунёвий доноликдан фойдаланиш ва йўлдан оздирувчи турли хил ёлғон таълимотларни ҳақиқат деб қабул қилиш. Иблиснинг ёвуз мақсадини амалга ошириш, Худо халқининг руҳий ҳаётига тўсқинлик қилиш ва шунга ўхшаш яна бир нечта усуллар орқалидир.

Шу келтириб ўтган усуллар орқали ёвуз руҳлар инсонларга ўз таъсирини ўтқазишга ҳаракат қилади. Азиз радио тингловчилар, биз жинлар ҳақида баъзи бир бошланғич маълумотларни келтириб ўтдик. Энди эса, жинларнинг келиб чиқиши ҳақида аниқроқ ўрганиб, уларнинг Худо Каломи бизга очиб берган ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқамиз, уларнинг фаолияти ва Исо Масиҳнинг ёвуз руҳларга қарши ердаги хизмати ҳақида муҳокама қиламиз.

Демак жинларнинг келиб чиқиши. Муқаддас Каломда жинларнинг қаердан ва қандай қилиб келиб чиққанлиги ҳақида унчалик аниқ ёзилмаган. Бироқ, Янги Аҳдда бир гуруҳ фаришталарнинг гуноҳ қилгани ва узоқ муддатгача қамаб қўйилгани ҳақида аниқ гапирилади.

Худога қарши исён кўтаришда қатнашган бу фаришталар гуруҳининг йўлбошчиси шубҳасиз, иблис бўлган. Худога қарши исён дунё яратилишидан аввал содир бўлган. Қодир Тангрига бўлган ҳасаду нафрати туфайли Ундан ўч олишни мақсад қилиб қўйган иблис ва унинг хизматкорлари инсон зотини ўз нопокликлари билан булғашга ҳаракат қилишади. Фаришталарнинг биринчи бор гуноҳ қилиб, самодан ҳайдалиши Ваҳий китобининг 12 боби 4 оятида рамзий кўринишда тасвирланган.

Бу парчада аждаҳо иблиснинг рамзидир «осмондаги юлдузларнинг учдан бир қисмини сидириб» бу эса гуноҳкор фаришталарнинг рамзи «ерга улоқтирди» деб тасвирланади. Шундай қилиб, иблис ҳам шахсий «фаришталарига» эга ва кўпчилик Муқаддас Китобни ўрганувчилар уларни биз яшаётган дунёнинг жинлари, деб атайдилар. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди, яна учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top