MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчилар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Ҳар қандай оилади уруш-жанжал бўлиб туриши бор гап. Буни ҳеч ким инкор этмаса керак.

Лекин тезда ярашиб олиш ҳам осонроқ кечади. Чунки оила ва оила аъзолари бир бирига энг яқин кишилардир. Эсингизда бўлса, эшиттиришларимизнинг бирида Исҳоқ ва Ривқонинг турмуш қуриши ҳақида гаплашган эдик. Худованд уларга эгизак фарзанд берди. Каттасининг исми Эсов, кичигининг исми эса Ёқуб эди.

Улар ҳали дунёга келмасиданоқ Худованд Ривқога, катта ўғлинг кичик ўғлингга хизмат қилади, деб айтган эди. Уларнинг фарзандлари ҳам кўп бўлади, деб айтган эди. Одат бўйича кўпинча кичик фарзанд акаларига хизмат қилади. Лекин Худованд истаса, ҳамма нарса бўлиши мумкин. Азизлар, Эсов дунёга келиб катта бўлди ва моҳир овчи бўлиб етишди.

Ёқуб эса доимо уйда бўлиб онасига ёрдам бериб юрган. Болаларнинг отаси Исҳоқ катта ўғли Эсовни яхши кўрар эди. Онаси Ривқо эса кичик фарзанд Ёқубни яхши кўрар эди. Бир куни Эсов овдан чарчаб келиб қараса, Ёқуб шовла пишириб ўтирган экан. Акасининг қорни оч бўлганлиги учун укасидан овқат сўради. Шунда Ёқуб, агар сен менга тўнғичлигингни сотсанг, мен сенга шовла бераман деб айтади.

Қорни оч одам овқатланиб олиш учун кўп нарсага тайёр бўлиши мумкин. Эсов ҳам укасининг таклифига иккиланмай рози бўлди. Шундай қилиб, уларнинг ўрни алмашди. Эсов қирқ ёш бўлганида ота-онасининг хоҳишига қарамай, ўзи билган қизга уйланибди. У иккита хотин олибди.Унинг хотинлари шу атрофда яшайдиган Канон халқидан эди.

Бу халқ эса Худога ишонмайдиганлардан эди. Келинлар Исҳоқ билан Ривқони жуда кўп қийнашарди. Исҳоқ қариб қолганида Эсовни олдига чақирди ва ўғлим, мен сени баракаламоқчиман. Сен овга бориб бирон ҳайвонни овлаб келгин ва менга овқат тайёрла, деб айтади. Ривқо бу гапдан хабар топиб, нима қилиб бўлса ҳам ушбу марҳаматни Ёқубга олиб бермоқчи бўлади.

Ёқуб билан Ривқо, Эсов овдан келгунига қадар алдов йўли билан марҳаматни Ёқубга олишади. Бундан хабар топган Эсов эса жаҳли чиқиб, укаси Ёқубни ўлдирмоқчи бўлади. Оиладаги жиддий жанжал шу жойда бошланади. Ривқо Ёқубни бошқа ерга яширинча жўнатиб юборади. Шундай қилиб, улар кўп йилларга ажралишади. Ака- укалар орадан бир неча йиллар ўтиб қайта учрашади. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар,

Ёлғон туфайли бир оила пароканда бўлиши мумкин. Бундан ташқари, Худованд ёлғонни гуноҳ деб айтади. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top