3:07

Бунга ким лойиқ?

MP3

Narrator 1 …ва биз орқали ҳар ерда Ўз ҳақидаги билимнинг хуш бўйларини тарқатаётир. Биз халос бўладиганларнинг ҳам, ҳалок бўладиганларнинг ҳам орасида Худо шаънига таралаётган Масиҳнинг хуш ҳидимиз. Бу – ҳалок бўладиганлар учун ҳалокатли ўлим ҳидидир, халос бўладиганлар учун эса яшатувчи ҳаёт ҳидидир. (2Кор.2:14-16(а))

Ассалому алайкум. Ҳозиргина эшитган оят Худонинг назари тушган, Худо томонидан танланган ва чиндан ҳам танланишни истаганлар ҳақидадир. Худованда бу сўзларни ҳаворий Павлус орқали айтганида кимларни назарда тутган? Бундай масъулиятга ким лойиқ? (2Кор. 2:16(б)) Бундай қобилиятни ва адекватликни қаердан оласиз? Буларни олиш учун қандай олийгоҳни тугатишингиз керак бўлади? Қандай кимёвий восита орқали буларни ишлаб чиқариш мумкин? Журналлардаги рекламага доим кўзим тушади. У ерда сизга доим адекватликнинг сири таклиф этилади.

Narrator 2 Агар ушбу дезодорантга эга бўлсанг, барча муаммоларинг бартараф этилади. Ёки, оғиз ювиш воситасини ёки маълум тиш пастасини ишлатсанг бас, ўша заҳотиёқ таъсир этади. Ушбу рекламаларнинг барчаси қалбаки эканини ҳаммамиз биламиз. Уларга ҳеч ким етарлича аҳамият бермайди, лекин шунга қарамасдан уларнинг таъсирида одамлар реклама қилинган нарсаларни сотиб олишади. Лекин рўзномалардаги ва кўчадаги рекламанинг баъзиларига кўпроқ аҳамият берадиган бўлсангиз, улар ҳаётингиз учун айнан керакли нарсаларни таклиф этаётгани ҳақида ўйлай бошлайсиз. Улар сизга адекватликни таклиф этади, чунки муаммолар ва ҳар-ҳил вазиятлардан инсон доим катта усталик билан ўтишни истайди. Сизга нафақат кимёвий моддалар, баълки муаммоларнинг ечими учун ўқув курслари ҳам таклиф этилади.

Narrator 1 Бир жойда шундай ёзилган эди, ”Шахсиятингизнинг барча яширин кучларини биласизми? Аждодларнинг сирлари энди бизга ҳам маълум. Сиз улар ҳақида билмайсизми? Бу курсни ўқиш учун ўн доллар жўнатинг. Уни ўқиб чиқиб, барча яширин кучларга эга бўласиз”. Яна бир бор шуни таъкидлаш жоиз, улар сизга адекватлик сирини таклиф этяпти. Минг ҳил йўл ишлатиб дунё буни сизга таклиф қилмоқда. Ўн еттинчи оятда, ҳаворий Павлус давом этяпти: Мана биз кўпчилик қилаётгандай, Худонинг каломини бозорга солмаймиз. Аксинча, Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгилдан воизлик қилмоқдамиз.” Ўзимизни яна тавсия этишни бошлаймизми? Наҳотки баъзиларга керак бўлгандай, сизлар учун ёки сизлардан тавсияномалар керак бўлди? (2Кор. 2:17-3:2)

Narrator 2 Бунга ишониш қийин-ку, лекин баъзи маълумотларга кўра, Коринфдаги бу одамлар Қуддусдан келган баъзи таълимотчилар томонидан йўлдан оздирилган ва ҳаммага ўҳшаб ютуқлар билан мақтаниш кераклигини ўргатишган. Ушбу таълимотчилар етмаганидек ҳаворий Павлус улардек ғурурламаганлиги ва ўн икки шогирднинг ичига кирмаганлиги учун ҳақиқий ҳаворий эмаслигини ҳам ўргатган. Ундан ташқари сурбетлик қилиб, улар Павлуснинг Коринфга қайтиб келганида ҳаворий Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва бошқа ўн икки ҳақиқий ҳаворийдан тавсиянома олиб келишига коринфликларни ўқтирган. Аслида эса, ҳаворий Павлус ”Сизлар чиндан ҳам шуни назарда тутяпсизми? Бу ҳақда жиддий ўйлаяпсизми? Сиз ўзингиз тавсиянома эканингиз ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?”, деб айтмоқда.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top