3:14

Исҳоқ уйланмоқчи

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан ғойибона учрашиб турганимиз учун Худовандимизга шон шарафлар бўлсин. Мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли радиомиз мухлислари, агар эсингизда бўлса Иброҳимнинг Исҳоқ исмли ўғли бор эди.

Исҳоқ вояга етганида ота-онаси уни уйлантиришмоқчи бўлишди. Лекин Исҳоқ катта йигит бўлганида онаси вафот этди. Иброҳим ҳам Исҳоқ хам кўп йиғлашди. Айниқса Исҳоқ онасининг ўлимидан сўнг ҳеч кулмайдиган бўлиб қолган эди. Бир куни Иброҳим: Исҳоқни уйлантиришим керак.

Агар уни уйлантириб қўйсам, балки онасининг ўлимини сал бўлсада унутар, деб ўйлаб қолди. Албатта улар яшайдиган жойда бошқа халқлар ҳам яшар эди. Лекин улар Худога ишонмайдиган халқлар эди. Иброҳим ва унинг фарзанди жуда ақлли эдилар. Шунинг учун ҳам агар у атрофдаги халқларнинг биронта қизини келин қилгудек бўлса, ўғлига катта муаммо келтиришини яхши билар эди.

Шунинг учун ҳам у ўзининг қариндошлари орасидан келин топиб, ўғлини унга уйлантирмоқчи эди. Ўйлаб-ўйлаб охири бир куни Иброҳим ўз хизматкорини ёнига чақирди. Унга шундай деб айтди. Сен менинг укам Нахур яшайдиган жойга бориб ўғлим учун келин топиб келгин, деб буюрди. У хизматкорига анчагина қимматбаҳо совғалар бериб, келин учун эканлигини тайинлади.

Хизматкори эса Иброҳим айтганидай қилишга ваъда бериб, ўнта туяларга совғаларни ортиб, келин излаб юлга тушди. Хизматкори кетаётиб, бирданига ўйлаб қолди. У ерга бориб қайси қизни келинликка сўрайман, у ерда яхши, иболи ва чиройли қизлар кўп бўлса керак. Дуч келган қизни олиб келолмайман-ку, олиб борадиган келиним Исҳоққа мос бўлиши керак.

Хизматкор шундай ўйлар билан Нохур шаҳрига етиб келганида, кун ботиб қолган эди. Кун ботган пайтда эса ушбу шаҳарнинг қизлари қудуқ ёнига сув олиш учун келишар эди. Хизматкор қудуқ ёнида туяларга дам бериб, хўжайини Иброҳимнинг Худосига ибодат қила бошлади. Шунда Худованд унга айтди: “Қизлардан қайси бири сенга ва туяларинга сув берса, шу қиз Исҳоқ учун танланган бўлади”.

Хизматкор ҳали ибодатини тугатмасиданоқ, қудуқ ёнига Ривқо исмли чиройли қиз келиб қолди. Хизматкор келиб ундан сув сўраганида, мана, бемалол ичинг, мен туяларингизни ҳам суғориб бераман, деб айтди. Иброҳимнинг хизматкори эса ҳеч нарса демай Худовандга миннатдорчилик ибодатини қилди. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, ҳозирги кунда биродарларимиз орасида турмуш қуриш муаммоси анча кўзга ташланиб қолди.

Кимдир масиҳий бўлмаган, яъни тирик Худовандга ишонмайдиган инсонлар билан ҳам турмуш қилиш мумкин деб ўйлаши мумкин. Лекин бугунги эшиттиришимиз орқали Иброҳимнинг насиҳатларига амал қилган ҳолда ибодат қилиб, ўзимизга яраша келин-куёв топишга ҳаракат қиласизлар деган умиддамиз. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top