3:03

Ваъз 157

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна сизлар билан радиомиз орқали дийдор учрашиб турганимиздан бениҳоя миннатдормиз. Микрофон олдида эса мен Ғолиббек. “Зотан бир марта ўлиш ва ундан кейин ҳукм қилиниш инсонларнинг тақдиридир.” Ибронийларга мактуби 9 боб 27 оят.

Азизлар, эътибор қилинг калом нима деб айтаётганлигига: Ўлим ҳар бир инсоннинг бошида бор. Ана шу ўлим ҳар бир инсонга Худованд томонидан белгиланган. Вақт соати келиб, ҳар биримизни Худованд Ўзининг ёнига чақиради. Худованд ҳар биримизнинг ҳаётимизни ҳар бир дақиқаларигача кузатади ва бошқариб боради.

У ҳар биримизнинг Яратувчимиз. Балки ердаги умримиз эллик йил, балки олтмиш йил ёки саксон йилдан кўпроқ қилиб белгилангандир. Муҳими, Худованд томонидан берилган ана шу вақтимизни қандай ўтқазяпмиз. Худованд бизга яшашимиз учун умр баҳш этган экан, У ҳар биримиз учун яна нимадир берган.

Кимдир ўқитувчи, яна кимдир врач, кимдир эса оддий деҳқондир, демак яшашимиздан мақсад — меҳнат қилиш, бола-чақа боқиш экан. Ер юзида шундай инсонлар борки, ҳеч қандай фойдали ишлар билан шуғулланмайдилар. Балки шунинг учун бўлса керак доимо ўз ҳаётидан нолигани нолиган.

Азиз дўстим, ер юзидаги барча инсонларга Худованд қандайдир қобилият ато этган. Худованддан шуни қандай қобилият эканлигини билиш учун ибодат қилиб сўранг. Ҳозирги кунда ҳунар ўргатадиган кўплаб ўқув марказлари мавжуддир. Балки шу ерда ўқиб, ўзингизга керакли бўлган касб-ҳунарни эгалларсиз.

Худованд ялқовликни ёқтирмайди. Эсингизда бўлса, Одам Ато билан Ҳавони Адан боғидан ҳайдаган пайтида Худованд уларга, бориб меҳнат қилинг ва пешона тери билан нон топиб енглар, деб айтган эди. Шу билан бирга Худованд инсонларни баракали бўлинглар, деб ҳам айтди ва баракалади.

Инсонларга Худованд ҳар хил инъомлар берган бўлса ҳам, ҳар биримизнинг борар жойимиз биттадир. Вақти келиб, барчамиз Худованднинг олдида турамиз. Бизларга берилган қисқа умрни қандай ўтқазганимиз учун ҳам Унинг олдида жавобгармиз. Азиз биродар, умрингизни бекорга ўтқазманг.

Халқимизда “умр оқар дарё кабидир” деган ажойиб мақол бор. Биз қаерда ва ким бўлиб ишламайлик, барчамиз Худованднинг хизматчиларимиз. Шунинг учун ҳам тирик Худовандга хизмат қилишни ҳам ёдимиздан чиқармайлик. Кимдир болалар хизматида бўлса, яна кимдир воизхон бўлиши мумкин.

Лекин Худованд учун хизмат қилиш фақатгина шулар билан чекланмаган.

Худовандга хизмат қилишни чин юракдан истасангиз, У албатта сизга кўрсатади. Азиз радио тингловчи, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етиб бормоқда, сизлар билан хайрлашар эканмиз, оилангизга тинчлик ва барака тилаган ҳолда хайрлашиб қоламиз. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top