3:28

Воизлик 53

MP3

Агар Ишаё пайғамбар китобининг 42 боби 9 оятини ўқиб кўрсак шундай оятни кўришимиз мумкин. “Мана, илгаригилари бажо бўлди ва сизларга янгисини эълон қиламан. У содир бўлишидан олдин Мен сизларга хабар қиламан“. Албатта ушбу оятни ўқиб кўрганимиздан кейин, нима хақида хабар бермоқчи экан деган савол хар биримизни қизиқтирса керак. Келинг хурматли ради тингловчи мухлислар бугун сиз билан биргаликда, Ибтидо китобида ёзилган бир нечта воқеаларни кўриб чиқайлик. Қайсики Иброҳим фарзандларининг ҳаётида бўлиб ўтган.

Бу воқеа Каънондан бошланади ва Мисрда якунланади. “Иброҳим ўғли насл-насаб тарихи шундайдир:Хаммамизга маълумки Иброҳим Исҳоқнинг отаси эди. Исҳоқ Месопотамиядан арамий Батуилнинг қизи ва арамий Лобоннинг синглиси бўлган Ривқони ўзига хотинликка олганида қирқ яшар эди”. Исҳоқнинг хотини Ривқо, Худованд Иброҳимни Каънонга олиб боришдан олдин у яшаган ерда туғилган эди. Худованд Исҳоқнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун унинг ўрнига қўчқорни бергани ва қўчқор Исҳоқни ўрнига ўлгани эсингиздами?

Албатта ушбу бўлиб ўтган мўжиза хар биримизнинг ёдимизда доимий мухирланиб қолганлигига хеч хам шубха қилмаймиз. Худованд, Исҳоқ орқали кўп авлод келишини, шу жумладан Халоскор ҳам келишини Иброҳимга ваъда қилган эди. Ушбу берилган ваъда эса албатта амалга ошди. Чунки сиз билан мен ишонадиган Худованд доимо айтганини бажаради. Унда баъзи бир инсонларда учраб турганидек ваъдабозлик ва иккиюзламачилик асло бўлмайди. “Исҳоқнинг хотини фарзандсиз юрганлиги хам хар биримизга маълум.

Исҳоқ у учун Худовандга кўп илтижо қиларди. Унинг илтижоси ижобат бўлиб, Ривқо ҳомиладор бўлди. Ривқонинг ой-куни тўлиб, туғиш вақти келди, кўрсаки, қорнида эгизак бор экан. Биринчи туғилган боланинг бутун танаси қизғиш ва пўстиндек сержун эди. шу туфайли унинг исмини Эсов (яъни Сержун) қўйдилар. Кейинроқ унинг укаси онаси қорнидан чиқаётганда, у акаси Эсовнинг товонини қўли билан ушлаб турган эди.Шунинг учун унга Ёқуб (яъни Товон Ушлаган) отини бердилар. Булар туғилганида Исҳоқ олтмиш яшар эди”.

Худованд, Иброҳим билан Сорога қилгани сингари Ёқуб билан Ривқога ҳам фарзандли бўлишларига имкон яратиб берди. Энди эса Иброҳимнинг ўғли Исҳоқда эгизак туғилди. Ва Худованд яна шуни айтдики, уларнинг ҳар биридан буюк халқ вужудга келишини. Болаларнинг тақдири эса бизга маълум. Бири овчи, иккинчиси эса ўз уйида нималар биландир шуғилланган бўлса керак. Халоскор ҳақидаги ваъдалар, албатта, улар учун хам берилган эди. Худодан келадиган Ҳалоскор, балки, Эсовнинг авлодидан бўлиши керак эди. Бироқ Эсов Худонинг ваъдалари билан қизиқмасди.

У, Иброҳим билан Исҳоқдай Худога ишонмасди. Эсов Қобилга ўхшаган эди. У ўз гуноҳкорлигини кўрмасди. Эсов ўз йўлида борар эди ва фақат бу дунёнинг нарсалари учун яшарди. Бу нарсалар, Худованд унга бермоқчи ва ўргатмоқчи бўлган нарсалардан у учун кўпроқ аҳамиятга эга эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top