3:06

Руҳий ғалаба 60

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Мен Ғолиббек микрофон қаршисидаман. Ҳамма инсон ақлли ва доно бўлишни истаса керак. Кимдир балки шундайдир, лекин кимдир фақатгина шундай кўринади холос.

Бошқаларга ўзини ақлли ва доно қилиб кўрсатишдан мақсад, улардан бир поғона бўлсада юқорроқ бўлишдир. Биринчи асрдаги рим аскарининг пухта ўйлаб ишланган дубулғаси бошни ҳимоя қилибгина қолмай, аскарни баланд бўйли, юз тузилишини эса маъноли қилиб кўрсатган.

Сабаби, душманлардан устунроқ кўриниш бўлган. Дубулғанинг чармдан ишланган, боғичлари эса унинг маҳкам туришига ёрдам берган. Ҳимоя қилиш борасида аскарнинг боши тананинг бошқа аъзоларига қараганда муҳим ҳисобланган. Бошимизда ақл-идрок, онг жойлашган.

Агар онгимиз абадий ҳаёт ҳақидаги Хушхабарни тушуниб етса ва ишонса, у сохта таълимотларга ишонмайди ва иблиснинг васвасаларига қарши тура олади. Дубулға бошни ҳимоя қилади, яъни онг ва фикр-мулоҳазаларни асрайди. Нажот топишга бўлган ишонч — бу шубҳа, ишончсизлик ва улардан келиб чиқадиган ҳар қандай нарсалардан ҳимоя қиладиган энг кучли воситадир, деб айтади 1 Юҳанно мактубининг 5 боби 11 ва 15 оятларида.

Салоникаликларга биринчи мактубининг 5 боби 8 оятида эса бу дубулғани нажот топишга бўлган ишонч деб ҳисоблаб, «нажотга умидворлик дубулғаси» деб айтилади. Биз барчамиз ёвузликнинг ҳужумларидан ҳимояланишга муҳтожмиз. Чунки ёвуз кучлар хоҳлаган биродарга ҳужум қилиши мумкин.

Имонлилар нажот дубулғасини кийиб, Худонинг фарзанди эканлигидан фойдаланган ҳолда ўз бошларини омон сақлашлари мумкин. Имонлининг бошидаги дубулғаси унинг Худо мақсадлари учун ажратилганлигини билдиради. Биз барчамиз ҳам масиҳийлик ҳаётимиз даврида ҳар қандай гуноҳли ишлардан аста-секин фориғ бўлиб борамиз.

Шундан кейин ўз ҳаётимизда Худонинг қандай қилиб поклаш, муқаддаслаш ишларини олиб бораётганлигини англаб етамиз. Хулоса қилиб айтганда, Худонинг фарзанди ҳар қандай ёвузликдан абадий озод бўладиган келажакка эгаман, деб ишона олиши мумкин. 1 Салоникаликларга мактубининг 5 боби 8 оятида Павлус айтиб ўтган сўнгги қурол — Худо Каломи бўлган руҳий қиличдир.

Қилич бу қурол-яроқлар ичидаги ҳужум қилиш учун ишлатиладиган ягона қурол ҳисобланади. Ҳазрати Исонинг Ўзи ҳам бу қуролни иблисга қарши ишлатганлиги Луқо мактубининг 4 боби 1 оятдан 13 оятгача бўлган жойда келтириб ўтилган. Ибронийларга мактубининг 4 боби 12 оятида Павлус қилични «Худо каломига» қиёслайди. Азизлар, душманга қарши доимо шундай кескир бўлинг деб, сизлар билан хайрлашамиз. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top