3:04

Руҳий ғалаба 66

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна ҳаво мавжларида сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида эса мен Ғолиббек. Имонли кишилар ўз кучлари билан ҳимояга эга бўлишга ёки Худо билан тўғри муносабат ўрнатишга ҳаракат қилишлари шарт эмас.

Уларнинг ўрнига Раббимиз Исо Масиҳ бу ишларнинг ҳаммасини бажариб бўлганлигини Муқаддас Каломдан ўқишимиз мумкин. Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун гунохни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди. 2 Коринфликларга мактубининг 5 боби 21 ояти.

Рим аскари «калигаи» деб аталадиган махсус оёқ кийимда юрган. Бу пойабзал унга душманга қарши ҳужум қилишда ёрдам берган. Пойабзалнинг тагчармида михдан ясалган ўткир тишлари ҳам бўлган. Бу михли тишлар жангчини ҳатто ўта нотекис ерларда ҳам мустаҳкам ушлаб туришга мўлжалланган бўлиб, уни тойиб кетишдан ва йиқилишдан асраган.

Оёғига бундай пойабзал кийган жангчининг жанг пайтида душманга қарши «тура олиши» осон кечган. «Тинчлик Хушхабарини ёйишга тайёр бўлиш» аслини олганда, «Тинчлик Хушхабарини ёйишга ғайрат қилиш», деган маънони билдиради. Иблисга қарши чиқиш ва у билан курашиш учун имонлида ғайратли бўлиш ёки шай туриш ҳисси бўлиши керак.

Иблисга қарши курашда кўрсатиладиган ғайрат-шижоат ҳисси «Хушхабарини ёйишдан» келиб чиқади. Имонли киши иблисдек ўта кучли рақибга қарши чиққан пайтда ҳам, Хушхабар унга ақл-бовар қилмас тинчлик ва ҳотиржамлик бера олади. Бу исталган пайтда Хушхабарни ёйишга шай бўлишликни билдириши ҳам мумкин.

Биз, имонлилар, Отамиз буюрган ярашув ҳақидаги Хушхабарни тарғиб қилишдек вазифани амалга оширишимиз керак. Ёвуз кучларга қай йўсин курашишидан қатъий назар, бу вазифани чуқур тушуниб етиш имонли кишига ҳамиша тўғри йўлни кўрсатиб туради.

Бундан ташқари, «тайёр бўлиш»ни Худо билан бирга бутун дунёга Хушхабарни етказишга тайёр бўлиш, деб ҳам тушуниш мумкин. Эфесликларга мактубининг 2 боби 17 оятида шундай ёзилган: “Масиҳ келиб, илгари Худодан узоқ бўлган сизларга ва шунингдек, Унга яқин бўлган яҳудийларга тинчлик Хушхабарини эълон қилди”.

Азиз биродарлар, бундан ташқари, Раббимиз Исо Масиҳ самога кўтарилишидан аввал барчамизга ажойиб буйруқ берган эди. Ушбу буйруқни Матто Хушхабар китобининг охирги боби 19 ва 20 оятларидан ўқиб олишингиз мумкин. Шундай экан, келинг азизлар, Тинчлик Хушхабарини дунё бўйлаб ёйиш учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Чунки Раббимиз Исо Масиҳнинг хоҳиши шуни талаб этяпти. Азиз биродарлар, Худо Каломи ҳақиқатларини маҳкам тутиб ва Унинг ваъдаларига ишониб олға қадам ташлайлик. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top